Умар Родиёнийнинг " Таржимон ул-балоға"


Download 59.97 Kb.
bet3/3
Sana14.08.2023
Hajmi59.97 Kb.
#1666888
1   2   3
Bog'liq
BADIIY SANATLAR UCHINCHI BOB

Бўлуб оллинда қасру ҳавз райдо.
Саббаи сайёр” да Жобирнинг Меҳрни кўриши билан йиқилиб ,қайта-қайта ҳушидан кетиши:
Ҳуши киргач, яна назар этти,
Кўргач ўқ ҳолидин яна кетти.
Неча қатла чу бўлди мундоқ ҳол,
Билдиким, йўқ анга боқарға малол.
Ёки “Лайли ва Мажнун” да Мажнун Лайлини кўриб унга мубтало-ю ошиқ бўлиб қолишини муболаға санъатининг гўзал намуналари дейишимиз мумкин.
Тажнис (жинсдош) – мисраларда шаклан тенг ёки бир-бирига яқин бўлган сўзларни турли маъноларда қўллаш. Бунда асосан шаклдош сўзларни маъно жиҳатдан мос равишда қўллаш тушунилади. Тажниснинг ҳар хил турлари ҳақида фикрлар мавжуд бўлиб, Умар Родиёнийнинг “Таржимон ул-балоға” асарида бу санъатнинг тўрт тури ажратилади:(тажниси мутлақ, тажниси зоид, тажниси мураккаб, тажниси мураддад), “Фунун ул-балоға” да эса етти тури ажратилади.
Алишер Навоий ижодида асосан беш турли тажнисни учратамиз. Улар:тажниси том, тажниси зоид, тажниси музориъ, тажниси хат, тажниси мукаррарлардир.
Тажниси том (тўлиқ тажнис) ни “Ҳайрат ул-аброр” мисолида кўришимиз мумкин:
Саҳнида гул чиқориб бир йиғоч,
Ҳар гулининг атри бориб бир йиғоч.
Бунда биринчи мисрадаги йиғоч сўзи дарахт маъносида , иккинчи мисрадаги йиғоч сўзи эса узунлик ўлчови маъносида келиб тажниси том ( мутлақ тажнис) ни ҳосил қиляпти.
Тажниси зоид( орттирилган тажнис) шаклан яқин сўзларнинг бирида бир ёки икки товушнинг орттирилишидан ҳосил бўлган тажнис.
Топиб ул нуктадин озор йиғлаб,
Ўзин туфроққа солди зор йиғлаб.
Тажниси музориъ - шаклан ўхшаш сўзларнинг бир ёки икки ундош товуш билан фарқланишидан ҳосил бўладиган бадиий санъат тури.
Фарҳод ва Ширин” да тажниси музориънинг бетакрор намунасини кўришимиз мумкин:
Шоҳ олинда ҳамиша ҳозир ўлсам,
Бу иш кайфиятидин нозир ўлсам.
Тазод санъати ҳақида энг яхши маълумотларни Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг “Бадойи ул-саное” асридан оилишимиз мумкин. Муаллиф тазод сўзларнинг ўзаро қарама-қарши маънода келганлигидан ҳосил бўлишини ва буни Мир Алишер Навоийдан эшитганлигини жҳам алоҳида таъкидкаб ўтади.
:ҳазрати худовандгор (Алишер Навоий) дин эшиттимки, Хожа Салмон бир мисра айтиптур, унинг биринчи ярминда ул уч нимани зикр этиптур ва иккинчи мисраин ўшул олти мутақобил нимадин ўзга ҳеч лафз йўқтур. Анинг иккинчи мисраин ўшул тариқда айтмаптур.
Ҳушёр дарун рафту берун омад маст.
Тазод санъатининг гўзал намуналарини “Ҳайрат ул-аброр” да ҳам кўришимиз мумкин.
Таносуб ( тавфиқ, ийтилоф , тавфиқ) – байтда бир-бирига муносиб, мос бўлган сўзларни қўллаш.
Садди Искандарий” нинг ҳамд қисмида келтирилга қуйидаги парчада таносуб санъати байт ғоявий мазмунини юзага чиқаришда муҳим рол ўйнаган:
Киши кўрмамиш ҳаргиз андоқ киши,
Ки, ошиққа ошиқлиқ ўлғай иши.
Яқин англасам ғайр бордур адам,
Ўзунг ошиқу ишқу машъуқ ҳам.
Ташхис –(жонлантириш, шахслантириш) инсонга хос хусусиятларни ҳайвонларга, ўсимликларга, қушларга ҳамда жонсиз нарсаларга кўчириш.
Алишер Навоий ижодида ташхис табиат лирикаси биалн уйғунликда берилади. “Хамса” таркибига кирувчи достонларда ҳам ташхиснинг ўзига хос, такрорланмас намуналарини учратамиз:
Бўлуб бу мотамидин даштғамнок-
Ки, водидин яқосин айлабон чок.
( Фарҳод ва Ширин)
Сунбул қилибон қаро узорин
Очиб қаро зулфи мушкборин.
(Лайли ва Мажнун).

1 Boltaboyev H. Sharq mumtoz poetikasi, Toshkent. O`zbekiston Milliy ensiklopediyasi, 2008.-B.220

Download 59.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling