Умаров Илҳомжон Акбарович, ждпи ўқитувчиси Калит сўзлар
Download 37.03 Kb.
|
zoonimlarga
5. Қуш номлари(булбул, қарға-қузғун,лайлак,мусича, жинқарча, муроталибача, майна, тўти, ғоз, шунқор, сўна-суқсуркабилар).Булбул – форс тилидан ўзлашган бу лексема “чумчуқсимонлар туркумининг қораялоқлар оиласига мансуб сайроқи қуш” (ЎТИЛ, 1, 369) маъносини ифодалайди ва достон матнида зооним сифатида қўлланган: Ичкари кирса, олмалар пишиб ётар, тагига тушиб ётар; гуллар очилиб, булбуллар бир-бирига чақ-чақ учириб ўтирибди (7);Булбулнинг маскани боғлар, // Айрилиққа бағрим доғлар (59). Достонда бу лексема зооним сифатида ўз маъносидан ташқари, кўчма маънода: “ошиқ, хуштор” маъносида ҳам қўлланганлиги кузатилди: Яна баҳор бўлса очилар гуллар, // Гулни кўрса, маст бўп сайрар булбуллар (8);Соқибулбулни чақириб: — Боғда очилган гулим, чаманда булбулим, Авазхон улим Торкистон шаҳрига — Малика парига бормоқ бўлди (12)каби. Лекин бу истилоҳнинг яна бир кўчма маънодаги: “хушовоз хонанда; моҳир нотиқ” маъноси достон матнида қўлланилмаганлиги аниқланди.
“Патлари тим қора (қора қарға) ёки қора билан кулранг аралаш (ола қарға) кўчманчи қуш” (ЎТИЛ, 5, 265), шунингдек, “Қарғасимонлар оиласига мансуб, ҳар қандай нарсани ҳам еяверадиган, ўлимтикхўр ўтироқ қуш (ЎТИЛ, 5, 365)” номи билан аталувчи қарға-қузғун бирикмаси ҳам зооним сифатида достонда қўлланган: Қарға-қузғун бунда ейди гўшингни! // Ажал ҳайдаб энди бунда келасан (199)каби. Достон матнида зооним сифатида мусича (каптарсимонлар оиласи ғурраклар уруғига мансуб, одамга яқин яшайдиган, беозор, ювош қуш, ЎТИЛ, 5, 648), форс–араб тилидан ўзлашган лайлак “узун оёқли қушлар туркумига мансуб, тумшуғи ва оёғи узун, парлари ола (оқ ва қора аралаш) катта қуш” (ЎТИЛ, 5, 484), шунингдек, “кичкина, чаққон, сайроқи қуш” номи (ЎТИЛ, 4, 496) билан аталувчи жинқарча(шевада:читтак) каби қуш номларини ифодаловчи зоонимлар ҳам достон матнида қўлланган: Уч кўшк, ичкима-ички, зинапоя, зертанг-забартанг, жойлар тузалган, яхши тўшаклар тўшалган, шароб, антаҳурлар тўкилган, сувлар сепилган, намойишга чини гужумлар тикилган, гужумнинг соясига жинқарча,мусича, муроталибача - жаъми қушлар йиғилиб, ўртада бир лайлакни созанда қилиб, айттириб ўтирибди (7); Булардан ташқари, “тропик ўрмонларда яшайдиган, кўпчилик тури чиройли, ранг-баранг патли қуш” (ЎТИЛ, 4, 248) номи билан юритиладиган тўти, майна (чумчуқсимонлар оиласига мансуб сайроқи қуш, ЎТИЛ, 5, 529), булбул каби қуш номлари билан боғлиқ зоонимлар ҳам учраган: Катта чинорнинг шоҳлари ҳар ёққа шоҳлаб кетган, шоҳларида тўти, майна, булбуллар бола очиб, сайраб ётган (60); “Ёввойи ёки хонакилаштирилган, бўйни узун, сувда сузувчи йирик қуш” (ЎТИЛ, 5, 452) номи билан аталувчи ғозлексемаси ҳам биз ўрганган достон матнида учрайди: Чарқиллаб учадикўлларнинг ғози, // Чўлларда кўп бўлар улоғман қўзи (23). Ўзбек тилида шунқорлексемаси “лочинсимонлар оиласига мансуб кучли йиртқич қуш” (ЎТИЛ, 5, 9) маъносини ифодалаши аниқланган. Достонда бу истилоҳ кўчма маънода, яъни мард, жасоратли, ботир эпик қаҳрамонга нисбатан қўлланганлиги кузатилди: Кўкламтоғда қолди Ғиркўкдай тулпор, // Кўнглингни бўлмагин, Аваздай шунқор (85);Ундай деб очма сен ғайри оғзингни, // Танидингми бўл шунқор Авазингни (26). Достон матнида бу лексеманинг “бой-бадавлатли, катта мулкли эпик қаҳрамон” маъносида ҳам қўлланганлиги кузатилди: Кўнгил қилсанг, келгин, давлатли шунқор, // Ўйнаб-кулиб тарқат кўнгилдан ғубор (48);“Ёввойи ёки хонаки эркак ўрдак” (ЎТИЛ, 3, 615) номи билан аталувчи сўна, суқсур “ўрдаксимонлар оиласига мансуб, патлари узун ва ингичка қуш” (ЎТИЛ, 3, 604) каби лексемалар биргаликда – сўна-суқсур шаклида достон матнида қўлланган: Сўна-суқсур отиб юрганШакар деган кўллар қолди (45)каби. Хуллас, зоонимлар тилимизнинг луғат бойлигида ҳам, халқ достонлари тилида ҳам мавжуд бўлиб, улар табиат, жамият ҳақидаги хулосаларни, эпик қаҳрамон (инсон) феъл-атвори, ҳаракатига хос ижобий ва салбий вазиятларни намоён этишга, таъсирчанликка ҳизмат қилади. Жаҳон ва ўзбек тилшунослигида зооним ва зооним компонентли матн таҳлилига бағишланган тадқиқотлар тарихий, лексик-семантик, функционал-услубий ҳарактерга эга бўлиб, уларда ҳайвон номларининг семантик хусусиятлари ёритилган. 1Щербак А.М. Названия домашных и диких животных в тюркских языках // Историческое развитие лексики тюркских языков. –М., Акад. СССР, 1961.-С.82-150. 2Айдогмуш Э. Турк жана кыргиз тилиндеги зоонимдер: Дисс. ... канд. филол. Наук. – Бишкек, 2004.-198 с. 3Қаранг: Тошева Д.А. Зооним компонентли мақолларнинг лингвокультурологик хусусиятлари. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси авторефарати.Тошкент, 2017, Б.12. 4Холмонова З., Тошева Д. Зооним компонентли паремаларнинг изоҳли луғати (ўзбек, инглиз ва рус тили материаллари асосида). Луғат. –Тошкент: Тuron zamin ziyo, 2016.-260 б. 5Тошева Д.А. Зооним компонентли мақолларнинг лингвокультурологик хусусиятлари. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси авторефарати.Тошкент, 2017, Б.12. 6Жуманазарова Г. Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси (лексик-семантик, лингвостилистик ва лингвостатистик таҳлил). – ДД., Т., 2017.- Б.260. 7Холмонова З., Тошева Д. Зооним компонентли паремаларнинг изоҳли луғати (ўзбек, инглиз ва рус тили материаллари асосида). Луғат. –Тошкент: Тuron zamin ziyo, 2016.-260 б. 8Абдувалиева Д. Алишер Навоий тарихий асарлари лексикаси. – Т.: Фан, 2016. Б.116. Download 37.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling