Умр маъноси


Хозирда Ғ.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси сув


Download 1.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana22.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1219601
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Раҳимов Ғиёсжон Нишонович 70 ёш 99835-01-36

Хозирда Ғ.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси сув 
хўжалиги вазирлиги ирригация ва сув муоммалари 
илмий-тадқиқот институтидаги жамоатчилик кенгаши, 
институт қошидаги DSC 41/30.04.2021.Т.131.01 рақамли 
илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоси, илмий 
амалий журналларда тақризчи ва маслахатчи сифатида 
“фан-таълим-ишлаб чиқариш” самарасини оширишга, 
олим, 
малакали 
мутахасислар, 
илмий 
кадрлар 
тайёрлашга катта хисса қўшиб келмоқда. 
Шунинг билан биргаликда у янги Ўзбекистонимизни 
мустаҳкам пойдеворини яратишда ўзининг қишлоқ хўжалиги 
экинларидан юқори ва сифатли хосил етиштиришда сув ва 
ресурс 
тежамкор 
технологияларни 
жорий 
қилишда, 
деҳқоннинг оғирини енгил қилиб, янги технологияларни 


қўллашда 
мазмунли 
мақолалари, 
тавсиялари,
таклифлари билан “Янги Ўзбекистон” газетасида фаол 
қатнашмоқда.
Бугунги кунда Ғ.Раҳимов Ўзбекистон сув хўжалиги 
вазирлиги, ирригация ва сув муоммалари институтида 
илғор илм-фан, сув ва ресурстежамкор инновацион 
технологияларни жорий қилиш, илмий тадқиқот 
ишларини 
тижоратлаштириш 
бўлими 
бошлиғи 
лавозимида фаолият юритмоқда. Унинг водийликларга хос 
ибратли хусусиятлари жуда кўп. Яхшиликни кўпайтириб, 
ёмонликни яшириб яшайди. У олимлар жамоасида ўз 
сохасини билимдонлиги, хозир жавоблиги, ўз фикрини 
вақтида айтишга одатланган инсон сифатида ўз нуфузига, 
ҳурматига эга инсон. Республикамиз вилоятларига доимий 
равишда бориб, фермер, дехқонларни, ер эгаларини, 
агрофирма мутахассисларини ўқитиб-ўргатишда улар орасида 
оддий инсон, сифатида тез тил топишиб кетади ва фикрини 
аниқ ва содда тилда тушунтириш хусусиятига эга. У кўзга 
кўринган йирик олим бўлишига қарамай, ўта камтарин, 
меҳрибон ва эътиборли ота суюкли бува бободир. 4 фарзанди 
ва 9 набиралари бор. Ғ.Рахимов бор даврада хамиша 
хушчақчақ ва завқли, хазилкаш, чапани одам, аскиячи, агар 
сал аскияни бошлаб берсангиз кучли пайровга олиб хаммани 
завқли кулдириб, ўзидаги кўтаринкилик ва қувноқликни 
хаммага баробар улашади. Айниқса Андижонлик бўлгани 
учунми “Андижон полкаси”га нихоятда берилиб, чиройли 
ўйнайди. Унда хеч қачон иззатталабликни кўрмаймиз. Ана 
шундай самимий ва беғубор инсон Ғиёсжон ака. 

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling