Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Сув оркали келиб чикадиган касалликлар


Download 475 Kb.
bet13/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
шахар

Сув оркали келиб чикадиган касалликлар.
Сув гигиена талабларига жавоб бериши, инсонлар саломатлигига путур етказмаслиги лозим. Сувни хиди, таъми, ранги ўзгарса сув ифлосланган ҳисобланади. Сув таркибини ўзгаришига сувга ташланган чиқиндилар сабаб бўлади. Бундай сувларни ичиш хар хил касалликларни келтириб чиқаради. Сувда ичбуруғ, гепатит, қорин тифи, диарея тарқатувчи микроорганизмлар узоқ вақт яшайди. Кейинги вақтларда ичак касалликлари, сариқ касаллиги, полиомелит касалликлари кўп тарқалмоқда. Агар сил касалликлари касалхонасидан чиққан оқова сувлар зарарсизлантирилмай сув ҳавзасига ташланса сил касаллиги, тери, жун тозалаш корхоналари сувлари зарарсизлантирилмай сув ҳавзаларига ташланса, куйдирги касаллиги кўпайиб кетиши мумкин.
Тарихий маълумотлардан маълумки, сув орқали тарқалган касалликлардан жуда кўп одамлар қирилиб кетган. Масалан: 1972 йил Мексикада ич терлама касалидан 10000 киши оғриб ўтди, 15000 киши ҳалок бўлди. 1908-1909 йилларда Нева дарёсига шахар канализациясини зарарсизлантирмай оқизилиши туфайли вабо тарқалиб бир неча минг киши халок бўлди.
Бактерияларнинг сув манбаларида яшаш муддатлари.

Бактериялар

Водопровод
сувида

Дарё сувида

Кулмак
сувда

Ичак таёкчаси.
Ич терлама бактерияси.
Дизентерия микроби.
Вабо вибриони.
Лептосфера.
Туляремия микроби.
Бруцеллёз таёкчаси.

2-262 кун
2-93 кун
15-26 кун
4-28 кун
----
92 кун
2-85 кун

21-183 кун
4-183 кун
19-92 кун
0,5-92 кун
150 кун
7-31 кун
----

----
15-107 кун
----
1-92 кун
7-75 кун
12-60 кун
4-122 кун

Японияда Интсу дарёсидан 200 киши захарланган, 100 таси ўлган. Ёриб кўрилганда улар танасидан кадмий, қўрғошин ва рух элементи топилган. Венгрияда кўп киши дерматит билан оғриган. Бунга сабаб хромни организмда тўпланиши бўлган.


Танасида симоб тўпланган балиқ истеъмол қилиб Японияда 1968 йил 48 киши, 1971 йилда 269 киши захарланган 55 таси ўлган, 1974 йилгача миномата касали билан 500 киши оғриган.
Яман Араб Республикасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги орқасида болаларда диарея касаллиги кўп учрайди ва 5 ёшгача бўлган болаларнинг 30-40 %и шу касалликдан нобуд бўлади. Сув орқали Васильев-Вейл касаллиги, сув лихорадкаси, лептоспироз, туляремия касалликлари ҳам тарқалиши мумкин. Бу касалликлар сувда каламуш ва бошқа ҳайвонлар кўпайганда пайдо бўлади. Бундай сувларда чўмилиш албатта касаллик келтириб чиқаради. Хуллас ичимлик сувларини муҳофазалаш касалликларни тарқалишини олдини олади.
Табиий сув таркибида тирик организм учун зарур бўлган биологик микроэлементлар мавжуд. Инсон саломатлиги учун кичик миқдорда мис, рух, йод, марганец, молибден, кобальт, темир, кальций, калий, фосфор, натрий кабилар микроэлементлар жуда муҳим. Бу моддалар организмга озиқ ва сув орқали тушиб организм эҳтиёжини қондиради. Агар бу микро ва макроэлементлар организмда етишмаса организм касалланади. Масалан: организмга суткасига 120-200 мкг йод элементи тушмаса қалқонсимон без фаолияти ишдан чиқиб, буқоқ касаллиги пайдо бўлади. Касалликка ўз вақтида даво қилинмаса, киши ақлий ва жисмоний жиҳатдан орқада қолади, нерв фаолиятида салбий ўзгаришлар кузатилади.
Фтор одам организмига 10-80% гача сув орқали тушади. Бир литр сув таркибида фтор миқдори 2-8 мг га етса кишилар тиши эмалида ва суякларда ўзгариш пайдо бўлади бу касаллик флюрооз деб аталади. Агар фтор 1 литр сувда 10 мг ни ташкил этса ва кишилар бу сувда 80-10 йил истеъмол қилсалар умуман ишга яроқсиз бўлиб қоладилар. Лекин сувда фтор миқдорини камлиги ҳам кариес касаллигини келтириб чиқаради. Давлат стандартида 4 иқлим регионларда 1 литр сувдаги фтор миқдори 0,7-1,5 мг деб қабул қилинган. Шунинг учун фтор етишмайдиган регионларни ичимлик сувига фтор қўшиб берилади. Масалан: Мурманск, Манчегоорск, Зелинодолск шахарларида.
Калий, кальций, магний элементларини сувда ортиқча миқдорда бўлиши, сувни қаттиқлашиб боришига сабабчи бўлади. Бундай сувдан доимий истеъмол қилиш суякларни мўртлашишига, буйрак ва ўт қопларида тош пайдо бўлишига олиб келади.

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling