Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»
Атмосферани ифлосланишини олдини олиш йўллари
Download 475 Kb.
|
шахар
Атмосферани ифлосланишини олдини олиш йўллари.
Ҳаво ифлосланишини олдини олиш ва камайтиришнинг турли йўллари мавжуд. Корхоналарда тозалаш қурилмалари ўрнатилади, зарарли корхоналар шаҳар чеккасига чиқарилади, айниқса чиқиндисиз технологияга ўтиш, шунингдек транспорт ҳаракатини тартибга солиш, шахар кўчаларини кенг килиб куриш, метро, электр транспортини ривожлантириш, ёқилғи сифатини яхшилаш, экологик тоза транспорт воситаларини яратиш ҳавонинг ифлосланишини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга, шу билан бир қаторда саноат корхоналари, шаҳар, дам олиш зоналари атрофларини кўкаламзорлаштириб атмосфера ҳавосидаги мувозанатга эришиш мумкин. Бундан ташкари кишиларга экологик муаммолар сабабли келиб чикадиган салбий окибатлар тугрисида тушунча бериб бориш, кишиларда экологик онг ва маданиятни шаклланишига эришиш атмосферани мухофаза килишнинг мухим омилидир. Сув тирик организм учун катта аҳамиятга эга. Маълумки одам организмини 65% ини сув ташкил этади. Организмда кечаётган биокимёвий жараёнларда сув актив қатнашади. Одам организмида сув миқдорини 12% и йўқотилса, киши ҳалок бўлади. Одам организми ортиқча ҳосил бўлган энергияни (терлаш) сув буғлатиш орқали чиқариб юборади. Ҳар хил тирик организмлар тана вазнини, сув хар хил фоизларда ташкил этади, баъзи организмларни (сув ўтлар) тана вазнини 98% ини сув ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари организм ўзига керакли энг муҳим элементларни сув орқали олади. Масалан: йод, фтор, магний, калий, кальций кабиларни. Сув таркибида мазкур элементларни етишмаслиги ёки ортиқса бўлиши киши организмида касалликларни келтириб чиқаради. Шу сабабдан ичимлик сувга турли хил давлат талаблари қўйилади. Кишиларни яшаш жойлари иқлимига қараб сувга бўлган суткалик эҳтиёжлари ҳам ҳар хил бўлади. Масалан: киши бошига суткалик сувга бўлган талаб истеъмол учун 2,5-3 литрни ташкил этади. Аммо иқлими иссиқ мамлакатларда бу миқдор 2-3 хисса ошиши мумкин. Сув истеъмол қилиш мехнатнинг оғир-енгиллигига ҳам боғлиқ. Чўл зоналарида суткалик сувга бўлган талаб 11 литргача етиши мумкин. Демак, тирик организм физиологик эҳтиёжлар учун сарфланган сув ўрнини доимо тўлдириб туришга мажбур. Сувдан фақат физиологик эҳтиёжни қондиришда эмас, хўжаликда бошқа турли мақсадларда ҳам кенг фойдаланилади. Кўриниб турибдики сувнинг физиологик нормаси эмас, балки экологик нормаси ҳам мавжуд. Уй-жойларни тоза тутиш, ювиниш, кир ювиш кабилар учун анча сув талаб этилади. Сувни шу мақсадлар учун ортиқча исроф қилмай сарфланиши экологик маданиятни юқорилигидан дарак беради. Кишилар сарфлайдиган сув миқдори иқлимга, аҳолини маданий-маиший шароитига, канализация ва водопровод тармоқлари билан таъминланганига хамда бир қанча бошқа омилларга боғлиқ.
Катта шахарларни кўпчилигида ичимлик ва хўжалик мақсадлари учун сарфланадиган суткалик сув миқдори 400-450 литрга тенг. Шуни унутмаслик керакки, хозир ер куррасида миллион йиллар илгари бўлганидек 40000 км3 чучук сув мавжуд. Бу миқдор шу вақтгача ортгани йўқ лекин аҳоли сони кескин ошиб боряпти. Шунинг учун ҳам аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи бутун дунё мамлакатлари олдида катта муаммо бўлиб турибди. Download 475 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling