Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Ер ости сувлари 3 гуруҳга бўлинади


Download 475 Kb.
bet30/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
шахар

Ер ости сувлари 3 гуруҳга бўлинади:

  1. Юза сувлар

  2. Грунт сувлари

  3. Артезиан сувлари

Аҳолини чучук сувга бўлган талабини қондириш учун қуйидаги лойихалар ишлаб чиқилган.
1. Сув йўли яқин давлатларда муз айсбергларни тутиб келиш ва эритиб фойдаланиш.
2. Шўр сувлардан фойдаланиш. Ҳозир дунёда 800 дан ортиқ дистиляцион иншоат суткасига 1,7 млн.м3 сувни чучуклаштиради. (АҚШ нинг жанубий районлари, Африка, Россия)
3. Ёғин сувларидан фойдаланиш (сардоба, сув омборлари), (АҚШ да фойдаланилади)
4. Ер ости сувларидан фойдаланиш. (Ўзбекистонда 6% фойдаланилмоқда, сув запаси 27,1 км3ни ташкил этади). Дунё бўйича 60000 км3 ер ости суви мавжуд.

Ер ости сув манбаларидан фойдаланишда ва дарё сувларидан фойдаланишда сув манбаига водопровод иншооти келиб туташган жой 3 қисмга ажратилади ва бу жойлар санитария-муҳофаза зонаси дейилади. Биринчи минтақа қатъий тартибли зона бўлиб, сув фильтри турли ифлосланишлардан ҳимоя қилинади. Сув дарёдан олинадиган бўлса, биринчи ҳимоя зонаси 100 метр, сув ер остидан олинадиган ва босимсиз сув бўлса 50 метр, сув босим билан чиқса 30 метрни ташкил этади.


1. Биринчи зона тўсиқ билан ўралади.
2. Қўриқланади ва махсус хужжатсиз кириш мумкин эмас.
3. Сув иншоотидан бошқа иншоот қуришга рухсат берилмайди.
4. Хожатхона бетон ҳимояли қилиб қурилади.
5. Майдон озода сақланади.
6. Биринчи минтақа сувларига балиқ боқиш, чўмилиш, яқин экинларга химикатлар сепишга рухсат берилмайди.
2 чи ва 3 чи зоналар чеклаш ва кузатиш майдонларини ўз ичига олади.
Оқар сувларда 2 чи минтақа 500-1000 метрни, 3 чи минтақа 3-5 кмни ташкил этади. Бу зоналардан сув намуналари лаборатория учун олиб, текшириб турилади.
Сувни коагуляциялаш
Сув таркибидаги коллоид моддаларни (гидрозол ёки золлар) реагентлар билан қўшилиб чўкиши (гидрогел ёки геллар).
Водопровод системасида коагулянт сифатида алюминий сульфат (AL2 (SO4)3.18 H2O) ишлатилади. Коагулянт сифатида захарли бирикмалар ишлатилишига йўл қўйилмайди.
Сув тиндириб коагуляциялангандан кейин фильтрланади. Бунда сув майда заррачалардан тозаланади. Тез фильтрлаш соатига 5-10 м3 сувни фильтрлайди. Фильтрловчи сифатида кварц, керамзит, антрацид ишлатилади. Фильтр 1-2 ойда алмаштириб турилади.

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling