Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»
Download 475 Kb.
|
шахар
- Bu sahifa navigatsiya:
- : анионлар ва катионлардан тозаланади. 3. Кимёвий усул, сувни хлорлаш ва озонлаш йўли билан бўлади. 4. Б иологик усулда, сув ўтлари (
- Сув ресурсларини мухофаза килиш чоралари.
- Жумладан
Оқова сувларни тозалаш асосан 4 хил йўл билан олиб борилади.
1. Механик усулда, сувда эримайдиган жисмлар панжарада ушлаб қолинади. 2. Физик (электролиз) усулида, чикинди сув таркиби, оғир металл ионлари: анионлар ва катионлардан тозаланади. 3. Кимёвий усул, сувни хлорлаш ва озонлаш йўли билан бўлади. 4. Биологик усулда, сув ўтлари (хлорелла) ёрдамида тозаланади. Ёки нишабликда 2 та ҳовуз қурилади ва биридан иккинчисига сув оқиб тушаётган пайтда, 80 см гача бўлган қум-тупроқ сув таркибидаги майда микроб ва бактерияларни ушлаб қолади. Юкорида кайд этилган 4-та тозалаш боскичидан утказилган окова сув дан факат сугориш максадида фойдаланиш мумкин. Сув ресурсларини мухофаза килиш чоралари. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Ичимлик суви махсус давлат стандартлари талабига жавоб бериши ва доимий соғлиқни сақлаш муассасаларининг диққат марказида бўлиши шарт. Сувлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, оқова сувларни тозалаб қайта ишлашни таъминлашни республика миқёсида яхши йўлга қўйиш мутасадди кишиларнинг биринчи галдаги вазифасидир. БМТ нинг ташаббуси билан 22 март кунини "Бутун жахон сув захиралари куни" деб эълон қилинган. Бу билан бутун дунё меҳнаткашларини сув захираларини муҳофаза қилишга чақирилади. Республикамизда хам сувдан фойдаланиш тўғрисида бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилинган. Жумладан: 1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси давлат санитар назорат қонуни; 1993 йил 6 майда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни; 1992 йил 7 апрелда Ўз. Р.В.М. нинг “Сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида” 174-сон қарори ва бошқалар. Бундан ташкари кишлок хужалиги ва уй-хужаликда сувни тежаб ишлатиш максадида махсус улчов асбоблари урнаштирилмокда. Келгусида ҳалқимизнинг соғлиғи ва фаровонлигининг ошиши, сувлардан оқилона фойдаланиш, ифлосланишдан сақлаш, кишиларнинг сувга нисбатан муносабатлари ўзгариши учун улар ўртасида экологик тарбия ва билим беришни кучайтириш керак. Шаҳар, посёлка ва қишлоқлардаги турар жойларни тоза тутишнинг эпидемиологик гигиеник аҳамияти жуда катта. Турар жойларнинг тозалиги, ободонлиги, ариқлардан сувларнинг оқиб туриши, дарахтзор ва кўкаламзорларни мавжудлиги юқумли касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Турар жойларни тозалигини сақлаш ва ташкил қилишда режали, ташкилий, санитар – техник ва хўжалик тадбирлари ишлаб чиқилади. Бундай тадбирларни амалга оширишда санитария назоратини тўғри уюштиришнинг эпидемиологик аҳамияти жуда катта. Аҳоли турар жойларини тоза тутиш учун чиқинди ахлатларни ўз вақтида йиғиш, олиб чиқиб кетиш ва зарарсиз ҳолатга келтириш ҳамда баъзи бир чиқиндиларни қайта ишлаш учун жўнатиш зарур. Шу босқичлардан бирортаси бажарилмай қолса, тозаликни сақлаш қийин бўлади. Чиқиндилар уч агрегат холатда учрайди. Қаттик ҳолатдаги чиқиндилар – буларга тоғ кон саноати, курилиш, хужаликдан чиқадиган каттик чиқиндилар киради. Суюқ ҳолатдаги чиқиндилар – буларга аҳоли турар жойлари ва айрим саноат тармоқларининг чиқинди оқова сувлари киради. Газ ҳолатдаги чиқиндиларга саноат, транспорт воситалари, хужаликдан чиқадиган газсимон чиқиндилар киради. Чиқиндилар кимёвий таркибига кура 2-га булинади. Органик чикиндилар. Ноорганик чикиндилар. Ахлатлар тезда зарарсизлантирилмаса, у ташқи муҳитни яъни атмосферани, сув ҳавзаларини, тупроқни, озиқ – овқатларни, биноларни, корхоналарни ва бошқаларни зарарлайди. Уй хўжалик ахлатлари, озиқ – овқат чиқиндилари ва бошқалар жуда кўп органик моддаларни ушлагани учун тез чирий бошлайди, оқибатда турли газлар: аммиак, сероводород, метан, индол, скатол ва бошқалар пайдо бўлади. Чикиндилар ёғингарчилик оқибатида ер юзасидан ювилиб дарёларни, кичик ариқ сувларини ифлослантиради. Суюқ чиқиндилар ҳатто ер ости сувларига сизиб ўтиб уларни ифлослантириши мумкин. Органик чиқиндиларда турли микроорганизмларнинг мавжудлиги ва уларнинг узоқ вақт яшаши аниқланган. Жумладан қорин тифи, паратиф, ичбуруғ, сил, куйдирги ва бошқалар ахлатлар таркибида учрайди. Бу чиқиндилар бизнинг иссиқ иқлим шароитида ҳар хил касаллик тарқатувчи микробларнинг тез кўпайиши учун қулай муҳит яратади. Улар ҳашоратлар, шамол ёки сув орқали тез тарқалиб, одамларни турли юқумли касалликларга йўлиқтиради. VIII – IX асрларда Европа, Африка ва Осиёдаги кўп мамлакатларда тўкилган ахлатлар шунчалик кўп йиғилиб кетганки, ҳатто одамларнинг юриши мушкул бўлиб қолган ва бу ахлатлар туфайли улат, вабо каби касалликлар тез – тез тарқалиб, ўн минглаб, юз минглаб одамларни ёстиғини қуритган. Масалан: 1679 йилда биргина Вена шаҳрида 80 мингга яқин киши, 1687 йилда Прагада шунга яқин киши чумадан ўлган. Бундай ҳолат Германия, Италия, Англия шаҳарларида ҳам содир бўлиб турган. Шу кунларда ҳам сайёрамизнинг у ёки бу бурчакларидан юқорида айтилган баъзи юқумли касалликларнинг пайдо бўлаётганлиги тўғрисида нохуш хабар келиб туради. Бу санитария ва гигиена қоидаларига амал қилинмаган Африка, Осиё, Латин Америкасининг баъзи жойларида содир бўлиб туради. Собиқ СССРнинг, шунингдек Ўзбекистоннинг кўпгина кўл, дарё ва денгизлари тўкилган ахлатлардан шунчалик ифлосланиб кетганки, санитария врачлари бундай сув ҳавзаларига одамларнинг чўмилишини таъқиқлаб қўйишган. Ҳозирги замон саноат корхоналари ишлаб чиқариш технологияси ҳар қандай шароитда жуда кўп чиқиндиларни ҳосил бўлишига сабабчи, бу чиқиндилар киши соғлиғига жуда хавфли бўлиб, ташқи муҳитнинг ҳамма объектларини ифлослантирувчи омиллардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дунёдаги саноат корхоналарининг асосий масалалари технология жараёнларини такомиллаштириб, корхоналарда чиқиндиларнинг ажралишини камайтиришдир яъни исрофгарчиликка йўл қўймасдан чора – тадбирларини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар. Саноат корхона чиқиндилари иккига бўлинади, яъни биридан фойдаланиш мумкин ва иккинчисидан эса мумкин эмас. Фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндилар халқ хўжалигининг турли соҳасида ишлатилади. Корхона чиқиндилари ўғит, қурилиш материаллари ва баъзи бир маҳсулотларни тайёрлашда хом ашё сифатида ишлатилади. Масалан, кимё, нефть саноатларидан чиқадиган қолдиқ қатламларни 1млн. тоннаси қайта ишланса, 4300 тонна кобальт олиниши мумкин. Дунё мамлакатлари тажрибасида фойдаланиш мумкин бўлмаган чиқиндиларни ёқиш ёки қиздириш усулларини қўллаб зарарсиз ҳолатга келтирилади ва саноат корхоналари учун мўлжалланган полигонларда кўмилади. Чиқиндиларни термик, яъни иссиқлик усуллари билан зарарсизлантиришда махсус ўчоғларда 1000-1200 С да куйдирилади, аммо улар ёниши оқибатида пайдо бўлган заҳарли газлар газ ушлагич мосламаларда, чанг ушлагич қурилмаларида тутиб қолинади, бунда атмосфера ҳавоси ифлосланишдан ҳоли бўлади. Гоҳо саноат корхона чиқиндиларини хўжалик ахлатлари билан ҳам бирга ёқиш мумкин. Узоқ вақт фойдаланиш, қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлмаган саноат чиқиндилари махсус ажратилган жойда тўпланади. Масалан, Олмалиқда жойлашган саноат корхоналарининг шу усул билан йиғилган чиқиндилари ҳозирда тахминан 40 млн. тоннани ташкил қилади, кейинчалик уларни қайта ишлашга жўнатилади. Корхоналарда йиғиладиган чиқиндилар жуда зарарли бўлса, кейинчалик махсус полигонларда кўмиб ташланади. Полигонга олиб келинадиган ҳар бир чиқиндининг паспорти, техник характеристикаси, миқдори, таркиби ва улар билан ишлашда техника хавфсизлигини бажариш йўриқлари кўрсатилиши керак. Айниқса, улар қиздирилганда, ёққанда эҳтиёт чораларини кўриш зарур. Республикамизнинг кўпгина саноат шаҳарлари четларида чиқиндилардан иборат сунъий тоғлар пайдо бўлган. Бу саноат чиқиндилари 1 млрд т га яқин бўлиб, 10 минг гектардан ортиқ ерни эгаллаган. Уларнинг таркибида нодир ҳамда рангли маъданлар ва бошқа фойдали қазилмалардан ташқари, заҳарли бирикмалар ҳам мавжуд. Бу чиқиндилар таркибидаги фойдали моддаларни ажратиб олиб, бир қисмини қурилиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланилса минглаб гектар экинзир, боғлар, барпо этишга имкон туғилар эди. Республикамизда йилига комунал хўжаликлардан ўртача 30 млн т. чиқинди чиқади. Унинг 29% и ахлатхоналарга, жарликларга, дарё ва ариқларга тўкиб юборилади. Чиқинди – бу хомашёдир. Уларнинг таркибида макулатура, озиқ – овқат чиқиндилари, пластмассалар, латта – путта ва бошқа нарсалар бор. Шунинг учун ҳам АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатларда бундай чиқиндилар сотиб олинади. Умуман аҳоли турар жойида тўпланадиган чиқиндиларни ахлатхоналарга ташлаш аллақачонлар гигиена фани томонидан қораланган. Бу иқтисодий жиҳатдан самарасиз, ифлосгарчиликка йўл қўйиладиган усулдир. Чиқиндиларни 2 йўл билан зарарсизлантириш ва улардан фойдаланиш мумкин: а) биотермик усул – яъни ахлатни компост қилиш, иссиқхоналарда фойдаланиш ва мукаммаллаштирилган ахлатхоналарда зарарсиз ҳолатга келтириш; б) ахлатларни куйдириладиган, сортлайдиган заводларида зарарсизлантиришдир. Биотермик усул тупроқ билан зарарсизлантириш усулига ўхшайди, асосан органик моддаларнинг биохимик парчаланиш жараёнлари микроорганизмлар ҳисобига бўлади, аммо жараён юқори ҳароратда жадалроқ ўтиб, тезроқ ниҳоясига етади. Кейинги вақтларда ахлатларни механизмлар ёрдамида қайта ишлаш учун заводлар қурилмоқда. Масалан, ҳар йили 65000 тонна ахлатни қайта ишлаш заводи Санкт – Петербургда қурилган. Бу заводни лойиҳалашда Ғарбий Европа мамлакатлари лойиҳаларидан ва тажрибаларидан фойдаланилган. Завод органик азотли ўғитларни қишлоқ хўжалик эҳтиёжи учун ишлаб чиқади. Заводда чикиндиларни қабул қилиш, ҳамда чикиндиларни сортга ажратиш, назорат қилиш бўлинмалари бор. Заводда чикиндининг органик кисми, темир, тош ва бошқалардан ажратилгач, айланувчи барабанларга (диаметри 4 м, узунлиги 60 метрли) солинади. Барабанларда ахлатлар аралаштирилади 1–3 кундан сўнг маълум даражада намлик берилгач, чиқиндилар қизишиб уларнинг ҳарорати 50 – 60 С га етади, бу биохимик жараёнларни келтириб чиқаради. Ҳарорат 50 – 60 с га етганда патоген микрофлоралар, гельминт тухумлари қирила бошлайди. Шу йўл билан ахлат компостга айланади. Цивилизациялашган мамлакатлардаги шаҳар ва қишлоқ кўчаларининг бир жойида ахлатнинг тўкилиб ётганини кўрмаймиз. Рўзғор ва корхоналардан чиққан чиқиндилар махсус жойларга тўкилиб, ўз вақтида қайта ишловчи заводларга олиб борилади. Бу заводларнинг технологияси ҳам экологик жиҳатдан соғлом, яъни уларнинг трубаларидан заҳарли тутун эмас, тоза буғ чиқади. Цехлари гигиеник жиҳатдан тоза, ишчилар махсус ораста кийинтирилган. Энг асосийси уларга тўланадиган иш ҳақи бошқа корхоналардагига қараганда юқоридир. Кўпгина чет мамалакатларда шаҳар ва қишлоқларни ораста бўлганлигининг асосий сабаби у мамлакатларда бу борада мукаммал қонунларнинг мавжудлиги ва уларни ҳаётга изчил тадбиқ этилаётганлигидир. Масалан, Сингапурда сигарета қолдиғини махсус кўрсатилган жойга ташланмаса, 500 доллар жарима тўланади. Агар ахлатни тўғри келган жойга тўкканда 1000 доллар жарима солинади. Швецарияда табиатни бузиш борасида бирор ножўя иш қилинса, уни кўрган киши тезлик билан табиатни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар қилади. Ўт ўчирувчилар қандай ишласа, улар ҳам шундай тезкорлик билан иш тутадилар. Айбдорлар аниқланиб, катта жарима солинади. Шу усуллар орқали шаҳар маҳаллалари, кўчаларини экологик жиҳатдан тоза, ораста сақлашга эришилади. Бизда ҳам шундай тартиб ўрнатилса, атроф-муҳит тоза ва пок сақланган бўлар эди. Чиқиндиларни қайта ишловчи завод ҳозирча республикамизнинг ҳамма вилоятларида йўқлиги учун ахлатларни махсус жойларга тўкиб, кўмиб ташлаш давом этмоқда. Ахлатхоналар манзилгоҳлар ва дарёларнинг ўзанлари, ариқлар яқинига жойлаштирилиши асло мумкин эмас. Улар девор ёки сим сеткалар билан ўралиб қўйилиши керак. Ахлатларни тўкиш учун чуқурлиги 3- 4 м га етказиб хандак қазиш ва уларга тўкилган ахлат устидан хлорли оҳак сепиб қўйиш лозим. Хандаклар тўлгач, улар кўмиб ташланади. Қарши шаҳрининг шимоли шарқида яъни Кўнғир тоғи этагидаги ахлатхона шаҳардан четроқда бўлса ҳам, айтилган талабларга тўлиқ жавоб бермайди, ахлатлар пала – партиш тўкиб ташланади, хлорли оҳак ўз вақтида сепилмайди. Шаҳарнинг марказий кўчаларини тоза сақлаш бўйича назорат қаттиқ бўлса ҳам, четроқдаги кўп кўчаларда аҳвол ёмон, кўп жойларда ахлатлар тўдаси кўзга ташланиб туради. Баъзи маҳаллалардаги ахлат тўкиладиган махсус ҳандаклар ҳам доимо ўз вақтида тозаланиб, чиқиндилар олиб кетилмайди. Бизда чиқинди ва ахлатларнинг жойларда тўпланиб қолаётгани билан хорижий мамлакатларнинг ишбилармонлари қизиқмоқдалар. Масалан, чиқиндиларни қайта ишлашда немислар билан ҳамкорлик юзага келмоқда. Испанлар Ангрен кўмир ҳавзваларида тўпланиб қолган чиқиндини ишлатишдан манфаатдор эканликларини билдиришган. Шундай қилиб, чиқиндилар масаласи экологиядаги муҳим муаммолардан бири бўлиб, уларни йиғиштириб қайта ишлаш ёки гигиеник талаблар бўйича саришта қилинса нафақат иқтисодий жиҳатдан фойда кўрамиз, балки ерни, ҳавони сувни, озиқ – овқат маҳсулотларининг ифлосланиши олди олинарди, кишилар соғлиғини муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга бўлар эди. Download 475 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling