Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар
-модда. Экспорт операцияларини тасдиқлаш
Download 0.58 Mb.
|
Солиқ Кодекси 2020
261-модда. Экспорт операцияларини тасдиқлашТоварлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат: 1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси); 2) товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси; 3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар. Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси) тақдим этилади. Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин. Солиқ тўловчининг амалга ошириладиган фаолият турига қараб ноль солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling