Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-боб. Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 442.97 Kb.
bet276/277
Sana30.12.2022
Hajmi442.97 Kb.
#1072583
TuriКодекс
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   277
Bog'liq
Солик, кодекси

70-боб. Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
477-модда. Адвокатларга солиқ солиш
Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно:
божхона тўловлари; ижтимоий солиқ; автотранспорт йиғими; тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар.
Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) солиқлар ва йиғимлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тўланади.
478-модда. Адвокатлар даромадларига солиқ солиш
Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, мазкур Кодекснинг XIII бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир.
Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
71-боб. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
479-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқларни тўловчилар ҳисобланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган даромадлар бўйича белгиланган ставкалар бўйича ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зиммасига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш мажбурияти юклатилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал хизматлар кўрсатиш бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади.

Download 442.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling