Умумий қисм [окоз


Download 1.75 Mb.
bet269/339
Sana03.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1148244
TuriКодекс
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   339
Bog'liq
кодекс

(378-модда 17-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган солиқ тўловчиларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
19) солиқ тўловчи бўлган қимматбаҳо металлар қидирувчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олиш йўли билан эга бўлган қимматбаҳо металларни реализация қилишдан олган даромадлари;
(378-модданинг 19-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
191) солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари;
(378-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 191-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 2021 йил 1 октябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турлари, бироқ солиқ даври мобайнида ўн беш миллион сўмдан ошмаган ҳолда;
(378-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонунига асосан 20-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон — 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 30-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21) солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари:
халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини, тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида бундай бадалларнинг тўланганлиги тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлганда;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловларни, курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда.
(378-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 21-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 2021 йил 1 октябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling