Умумий қисм [окоз


Download 1.75 Mb.
bet323/339
Sana03.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1148244
TuriКодекс
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   339
Bog'liq
кодекс

464-модда. Солиқ базаси
Ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно:
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар;
2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар;
3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга киритилган бўлса;
4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча сумма ҳисобидан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга олинган ҳолда солиқ солинади;
(464-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
6) товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этса.
Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади:
1) брокерлик ташкилотлари учун — битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига;
2) комиссия шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун — товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида;
3) туризм фаолияти субъектлари учун — туристик хизматларни онлайн бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling