Умумий қисм [окоз
-модда. Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби
Download 1.75 Mb.
|
кодекс
101-модда. Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги ариза манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга берилади. Тадбиркорлик субъектлари (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони бир минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бинолар ҳамда иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқ олинганда ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган солиқларни тўлашни тақдим этилган хабарнома асосида хабардор қилган ҳолда ва гаров таъминотисиз олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқига эга. Бунда кечиктирилган солиқлар суммаси давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаларининг, биноларнинг ва иншоотларнинг қийматидан ва (ёки) майдонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқлар миқдорида белгиланади. (101-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Манфаатдор шахснинг солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: 1) ушбу шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органининг унинг солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича ҳисоб-китоблари ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси; 2) ушбу шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органининг мазкур шахсга банкларда очилган барча ҳисобварақлар рўйхати кўрсатилган маълумотномаси; 3) ушбу шахснинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича кўрсатилган ариза берилишидан олдинги олти ой давомида ҳар ойлик пул маблағлари айланиши тўғрисида, шунингдек унинг ҳақи тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тегишли картотекасига жойлаштирилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида ёхуд ушбу картотекада уларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида банклар маълумотномалари; 4) ушбу шахснинг банклардаги барча ҳисобварақларида мавжуд бўлган пул маблағларининг қолдиқлари тўғрисида банклар маълумотномалари; 5) ушбу шахснинг солиқни тўлаш муддати ўзгартирилган даврда солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор қайси шартларга кўра қабул қилинган бўлса, ўша шартларга риоя этилишини назарда тутувчи мажбурияти, шунингдек қарздорликни сўндиришнинг тахминий графиги; 6) солиқни тўлаш муддатини ўзгартириш асослари мавжудлигини тасдиқловчи ушбу модданинг учинчи — саккизинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар. Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига қуйидагилар илова қилинади: 1) ушбу шахсга нисбатан унинг ариза билан мурожаат этиши учун асос бўлган бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар вужудга келганлиги факти тўғрисидаги хулоса; 2) кўрсатилган ҳолатлар натижасида ушбу шахсга етказилган зарарни баҳолаш далолатномаси. Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқаро муҳофазаси, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши органлари томонидан тузилади. Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 2-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига бундай асос мавжудлигини ва бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш ҳисобига ушбу шахсга келиб тушмаган суммани ёки ушбу шахс томонидан бажарилган давлат буюртмасининг, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматларнинг ҳақи тўланмаганлигини тасдиқловчи молия органининг ҳужжати илова қилинади. Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 3-бандида кўрсатилган асос мавжудлиги манфаатдор шахснинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки у ваколат берган солиқ органи томонидан аниқланади. Бундай таҳлил Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган услубиятга мувофиқ ўтказилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 4-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига жисмоний шахснинг кўчар ва кўчмас мулки (бундан қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно) тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling