Умумий қисм [окоз


Download 1.75 Mb.
bet259/339
Sana03.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1148244
TuriКодекс
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   339
Bog'liq
кодекс

53-боб. Жами даромад
368-модда. Жами даромад
Агар ушбу бўлимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жами даромад солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври давомида олинган қуйидаги даромадлардан ташкил топади:
1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан;
2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан.
369-модда. Жами даромадга киритилмайдиган даромадлар
Қуйидагилар жами даромад таркибига киритилмайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган солиқ тўловчи олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуни
2) донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуни
3) олинган алиментлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси
4) фуқаролар томонидан олинадиган суғурта товони суммалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва тартибда тўланадиган стипендиялар;
(369-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) қонунчиликка мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;
(369-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно;
(369-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон — 2020 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори
8) мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари, улар бўйича фоизли даромадлар, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида» Қонуни
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) қонунчиликда белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлар;
(369-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Аҳоли бандлиги тўғрисида» Қонуни
10) Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан чиқарилган халқаро облигациялар бўйича даромадлар.
Солиқ агентларининг ушбу Кодекснинг 386-моддасида назарда тутилган жисмоний шахс фойдасига амалга оширадиган қуйидаги харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш бўйича харажатлари;

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling