Умумий қисм [окоз
Download 1.75 Mb.
|
кодекс
415-модда. Солиқ ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ ставкаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 1,5 фоиз миқдорида белгиланади. (415-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Агар ушбу модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланади. (415-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан қонунчиликда оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин ҳамда ушбу Кодекснинг 414-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди. (415-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ ставкаси қуйидагиларга нисбатан 0,5 фоиз миқдорида белгиланади: (415-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) 1) умумий фойдаланишдаги темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар; 2) консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling