Умумий қисм [окоз


-модда. Моддий наф тарзидаги даромадлар


Download 1.07 Mb.
bet269/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

376-модда. Моддий наф тарзидаги даромадлар
Солиқ тўловчи томонидан моддий наф тарзида олинган даромадлар, агар ушбу Кодекс 369-моддасининг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилардан иборат:
1) солиқ агенти томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб, товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаш, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчининг болаларини мактабгача таълим ташкилотларида ўқитиш, тарбиялаш ҳақини тўлаш;
(376-модда биринчи қисми биринчи бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
солиқ тўловчиларга берилган уй-жойнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатларини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;
санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;
солиқ агентининг солиқ тўловчи даромади бўлган бошқа харажатларини тўлаш;
2) солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текин, шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича берилган мол-мулкнинг ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати;
3) товарларни (хизматларни) солиқ тўловчиларга реализация қилиш нархи ҳамда шу товарларнинг (хизматларнинг) ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган қиймати ўртасидаги салбий фарқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) қонунчиликка мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси;
(376-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5) жисмоний шахснинг солиқ агенти олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари;
6) солиқ агенти томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, солиқ тўловчидан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар.
Солиқ тўловчи томонидан солиқ агентидан товарлар (хизматлар) олинган тақдирда, ушбу товарларнинг (хизматларнинг) қиймати уларни сотиб олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ тўловчи томонидан солиқ агентидан акциз тўланадиган товарлар ёки қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (хизматлар) олинган тақдирда, бундай товарларнинг (хизматларнинг) қийматида акциз солиғининг ва қўшилган қиймат солиғининг тегишли суммаси ҳисобга олинади.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling