Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ солиш объекти


Download 1.07 Mb.
bet307/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

434-модда. Солиқ солиш объекти
Қуйидаги ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;
5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари;
(434-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.
Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилганлар ва кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-моддаси.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling