Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари


Download 1.07 Mb.
bet95/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

132-модда. Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари
Ушбу Кодекснинг мақсадлари учун солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари деганда солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган тартибда органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан юборилган маълумотлар тушунилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 133-моддаси.
Юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради, хусусан:
1) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
2) тўлиқ ва қисқартирилган номи;
3) жойлашган ери (почта манзили);
4) ташкилий-ҳуқуқий шакли;
5) давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами;
6) устав фондининг (устав капиталининг) миқдори — тижорат ташкилотлари учун;
7) алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар;
8) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби — тижорат ташкилотлари учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсга доир маълумотлари киритилади:
1) фамилияси, исми, отасининг исми;
2) фуқаролиги;
3) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
4) паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи;
5) яшаш жойи (манзили).
(132-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳисоб маълумотлари таркибига ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қуйидагилар ҳам киритилади:
1) давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами;
2) фаолият тури;
3) фаолият амалга ошириладиган жой.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.
(132-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, солиқ тўловчилар томонидан уларни тасдиқлаш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш тартиби, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(132-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling