Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби ва муддатлари


Download 1.07 Mb.
bet279/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

389-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби ва муддатлари
Солиқ агентлари ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
1) солиқ даври тугаганидан кейин ўттиз кун ичида — солиқ органларига тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклдаги маълумотномани;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;
(389-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари бўлган, ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга солиқ агентлари, ушбу алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ходимларига нисбатан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини — алоҳида бўлинмалар ва (ёки) филиаллар ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади.
(389-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон)
Якка тартибдаги тадбиркор бўлган солиқ агентлари, агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўзларининг ёлланма ходимларига оид мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини ўзи солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 57-боби, 45-моддаси.
390-модда. Солиқни тўлаш тартиби
Тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ агенти томонидан тўланади.
Даромадлар натура шаклида амалга оширилганда солиқ натура тарзидаги тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида тўланади.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling