Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet268/286
Sana30.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1403497
TuriКодекс
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   286
Bog'liq
солик кодекси

445-модда. Солиқ ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объекти

1 куб. м учун солиқ ставкаси (сўмда)

ер усти сув ресурслари манбалари

ер ости сув ресурслари манбалари

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2 — 6-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар

182

221

2.

Саноат корхоналари

472

564

3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

70

90

4.

Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми қисми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари

40

40

5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

1990

1990

6.

Алкоголсиз ичимликлар ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

25 185

25185

(445-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўлланилади.
(445-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
Сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling