Умумий қисм [окоз


-боб. Айрим солиқ тўловчилар ва операциялар турлари бўйича солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.67 Mb.
bet222/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

45-боб. Айрим солиқ тўловчилар ва операциялар турлари бўйича солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
318-модда. Нотижорат ташкилотларининг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу Кодекснинг 58-моддасида кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда нотижорат ташкилотининг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:
1) нотижорат ташкилотларининг таъминоти ва ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган устав фаолиятини амалга ошириши учун мақсадли тушумлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 48-моддаси.
2) курсдаги ижобий фарқ суммасининг курсдаги салбий фарқ суммасидан ортиқ қисми;
3) аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 58-моддаси.
Нотижорат ташкилотларининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган даромадларига умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Нотижорат ташкилотининг ушбу Кодекснинг 44-бобига мувофиқ харажатлар жумласига киритилиши лозим бўлган чиқимлари қуйидаги усулларнинг бири орқали аниқланади:
1) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган даромадларнинг нотижорат ташкилотлари даромадларининг умумий суммасидаги улушидан келиб чиққан ҳолда;
2) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларнинг ва бошқа даромадлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобга олинишини назарда тутувчи солиқ ҳисоби маълумотлари асосида.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 44-боби.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳисоб мавжуд бўлмаган ва (ёки) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлардан мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда (бюджет маблағлари бундан мустасно), солиқ тўловчи томонидан олинган мақсадли маблағлар ушбу солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилади ва унга умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мақсадли фойдаланилмаган бюджет маблағларига нисбатан бюджет тўғрисидаги қонунчилик нормалари қўлланилади.
(318-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг қоидалари фаолиятни ижтимоий соҳада амалга оширувчи нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling