Умумий қисм [окоз


XX БЎЛИМ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ


Download 0.67 Mb.
bet320/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

XX БЎЛИМ.
АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
461-модда. Солиқ тўловчилар
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади);
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
(461-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига;
10) бозорларга ва савдо комплексларига;
(461-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан 9 ва 10-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига;
12) аудиторлик ташкилотларига;
13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига.
(461-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 11, 12 ва 13-бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling