Умумий қисм [окоз
-модда. Экспорт операцияларини тасдиқлаш
Download 0.67 Mb.
|
30.12.2019 Солик кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 262-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга солиқ солиш
261-модда. Экспорт операцияларини тасдиқлаш
Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат: 1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси); 2) товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси; 3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар. Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси) тақдим этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин. Солиқ тўловчининг амалга ошириладиган фаолият турига қараб ноль солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (261-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 260-моддаси. 262-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга солиқ солиш Олдинги таҳрирга қаранг. Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шарти билан ноль ставка бўйича солиқ солинади. (262-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирган ҳолда ушбу Кодекснинг 258-моддаси биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим. (262-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 258-моддаси. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling