Умумий қисм [окоз


-боб. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.67 Mb.
bet243/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

48-боб. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 345-моддаси.
Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни олувчи томонидан олинган дивидендлар суммасидан ва ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ суммасига камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 337-моддаси.
344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
(344-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling