Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Download 0.67 Mb.
bet286/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

406-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Календарь йил солиқ давридир.
Йил ойи ҳисобот давридир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси.
407-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
Солиқ солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар бўйича солиқни тўлаш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турилган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича солиқнинг ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади.
Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси.
408-модда. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар:
1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(408-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда, қуйидаги солиқ тўловчилар томонидан эса мажбурий тартибда тўланади:
(408-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари;
(408-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
«Уста-шогирд» мактаблари ўқувчилари — улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;
деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.
(408-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан — ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан — ҳисобот йилининг 1 декабригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
(408-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади.
Солиқни тўлаш мажбурияти:
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун — оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг;
якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун — ушбу ходимлар билан меҳнат шартномасини тузган якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юклатилади.
Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов киритилаётган давр кўрсатилиши шарт. Бунда оила аъзолари — оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ходим ёллаган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси учун ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун — йил) учун тўланган деб ҳисобланади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилганлиги тўғрисида солиқ органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Солиқ органлари томонидан олинган, ҳар бир ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходимига солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Агар фаолиятини тўхтатиб турган якка тартибдаги тадбиркор якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкасини солиқ органига белгиланган муддатларда топширмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича солиқни ҳисоблаш тўхтатилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
(408-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45 ва 405-моддалари.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling