ХХI БЎЛИМ.
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
(ХХI бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.05 Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи юридик шахсларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
67-боб. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
471-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонунчиликда тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
(471-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 472-моддаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 26 августдаги 2822-сонли қарори билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.
(471-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |