Умумий қисм [окоз
Download 0.67 Mb.
|
30.12.2019 Солик кодекси
711-боб. Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
4801-модда. Умумий қоидалар Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида мазкур Кодекснинг 4802-моддасида белгиланган махсус солиқ ставкалари қўлланилишини назарда тутувчи солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин. Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудлари қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа — 2 кўчаси. 4802-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ ставкаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади: 1) фойда солиғи бўйича — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ органида ҳисобда турган ва айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятдан даромадлар олаётган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган солиқ тўловчилар учун қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳар чоракда йигирма беш минг сўм миқдорида тўланади; 3) ижтимоий солиқ бўйича: юридик шахслар учун (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади; Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун — йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида; 4) айланмадан олинадиган солиқ бўйича — 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси солиқ тўловчиларга нисбатан улар тушумининг Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятидан олинадиган қисмига нисбатан қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида жойлашган кўчмас мулк объектларига ва ер участкаларига, шунингдек ушбу ҳудудларда фойдаланиладиган сув ресурсларига нисбатан мазкур Кодекснинг 415, 422, 429, 437 ва 445-моддаларида белгиланган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланилади. (711-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling