Умумий қисм [окоз


Download 0.74 Mb.
bet263/281
Sana16.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1500283
TuriКодекс
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   281
Bog'liq
Янги солик кодекси Ўзбекистон 30 12 2019 (2)

445-модда. Солиқ ставкалари
Белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ миқдорда белгиланади. Солиқ ставкаларининг миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.
Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
Сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
446-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.07.00 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.04 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби]
447-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
Солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Деҳқон хўжаликлари учун солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари томонидан аниқланади.
Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно — йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабригача;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача.
Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   281




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling