Ахборот ресурс маркази ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: - Ахборот ресурс марказининг ҳуқуқлари ва вазифалари
- Ахборот ресурс маркази ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ўз фаолиятини режалаштириш ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлардан келиб чиқиб ривожлантириш истиқболларини белгилаш;
- таълим жараёнини таълим муассасасининг ахборот ресурс маркази тўғрисидаги Низомида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ахборот-кутубхоначилик таъминоти шакллари, воситалари ва методларини мустақил равишда белгилаш;
- мактаб маъмурияти билан келишилган ҳолда педагоглар жамоалари йиғилишларида ахборот ресурс маркази иш дастурини умуммактаб дастурининг бир қисми сифатида муҳокама қилиш;
- ахборот ресурсларини комплектлаш манбаларини аниқлаш, таълим жараёнига замонавий электрон ўқув материалларини оммалаштириш ва жорий этиш, уларнинг анъанавий ўқув қўлланмалари билан интеграциясини таъминлаш
Ахборот ресурс маркази ходимлари қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар: - Ахборот ресурс марказининг ҳуқуқлари ва вазифалари
- Ахборот ресурс маркази ходимлари қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
- фойдаланувчиларга кутубхоначилик-ахборот ресурслари билан ишлаш имкониятларини таъминлаб бериш;
- фойдаланувчиларни ахборот ресурс маркази тақдим этадиган хизматлар турларидан хабардор қилиш;
- фондлар ва каталогларнинг илмий ташкил этилишини таъминлаш;
- фондларни тасдиқланган Республика ўқув нашрлари рўйхатига, умумий ўрта таълим муассасаси таълим дастурлари, турли тоифадаги фойдаланувчилар манфаатлари, эҳтиёжлари ва сўровларига мувофиқ равишда шакллантириш;
- ахборот ташувчиларининг сақланиши ва улардан фойдаланилишини, ахборотларнинг системалаштирилиши, жойлаштириши ва сақланишини таъминлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |