\ ЧЕТ ТИЛИ БЎЙИЧА В2 ДАРАЖА БИТИРУВЧИЛАРИ ТАЙЁРГАРЛИГИ ДАРАЖАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Компетенциялар
|
Билиш ва бажара олиш
|
Лингвистик компетенция
|
Нутқий компетенция
|
Тинглаб тушуниш
|
кенг кўламли нутқ ёки қатор мураккаб фикрлар баёнини тушуниб кузата олади
маъруза, нутқ, баёнот, тафсилотли йўриқномалар, илмий ва ихтисослик тақдимотлар, сўров ва фикрларнинг моҳиятини тушуна олади
эълон ва хабарларни тушуна олади
таниш ва нотаниш контекстдаги мураккаб аутентик нутқни тушуна олади
ўрганилаётган тил эгаси бўлган сўзлашувчиларнинг суҳбат ёки мунозарасининг аксарият қисмини тушуна олади
радио, интернет ва телевидение дастурлари, интервьюларнинг аксарият қисмини тушуна олади
|
Гапириш
| Диалог
ўз ҳамкорлари билан музокара қила олади
маълум масала юзасидан илтимос қила олади
ўрганилаётган тилда сўзлашувчилар билан мулоқотга кириша олади, зарур бўлганда бошқара олади
олдиндан тайёргарлик кўрилмаган жонли муҳокама ва мунозараларда қатнаша олади
ўз соҳаларига оид интервьюда қатнаша олади
расмий муҳокама доирасида ўз фикр ва мулоҳазаларини аниқ ифодалай олади
муҳокамаларда ўз фикрларини ойдинлаштира олади, ўзгартириб талқин эта олади ва тузата олади
битимга келишув ёки муаммо ечимини топишда расмийлик ва хушмуомалаликнинг мақбул даражаларидан фойдалана олади
расмий доираларда (масалан, семинар ва ҳоказолар) хос равишда саволлар беради ва жавоблар бера олади
|
Do'stlaringiz bilan baham: |