Умумий ќолатлар


(ГЕРМЕТИКЛИГИ)НИ УЗЛУКСИЗ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМЛАРИГА МИСОЛЛАР


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/35
Sana18.03.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1281884
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
shnk-2.09.20-08-azs-u

(ГЕРМЕТИКЛИГИ)НИ УЗЛУКСИЗ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМЛАРИГА МИСОЛЛАР 
3.1. Бир деворли резервуарларнинг зичлиги (герметиклиги)ни резервуар 
деворлари ва қобиқ орасида ҳосил бўлган бўшлиқнинг энг паст қисмидан ёқилғининг 
сирқиб чиқишини автоматик тартибда (режимда) стационар ўрнатилган махсус 
датчиклардан фойдаланган ҳолда узлуксиз кузатиш йўли билан назорат қилиш 
мумкин. 
3.2. Бир деворли резервуарларнинг зичлиги (герметиклиги)ни технологик 
тизимдаги ёқилғининг оғирлик (масса) мувозанатининг сақланишини ёқилғининг 
миқдарини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш даврида ҳисобга олиш 
автоматлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда узлуксиз кузатиш йўли билан 
назорат қилиш мумкин. 
4. 
ИККИ ДЕВОРЛИ ЁҚИЛҒИ САҚЛАШ РЕЗЕРВУАРЛАРИ ДЕВОРЛАРАРО 
БЎШЛИҒИНИНГ ЗИЧЛИГИ (ГЕРМЕТИКЛИГИ)НИ УЗЛУКСИЗ НАЗОРАТ ҚИЛИШ 
ТИЗИМЛАРИГА МИСОЛЛАР 
4.1. 
Икки деворли резервуарларнинг деворлараро бўшлиғининг зичлиги 
(герметиклиги)ни, деворлараро бўшлиғи тўлдириладиган суюқликнинг сатҳини 
тегишли сатҳ датчик-сигнализаторлари ёрдамида автоматик равишда узлуксиз 
назорат қилиш йўли билан назорат қилиш мумкин. 
Тизимнинг ишлаб кетиш поғонаси, резервуарнинг деворлараро бўшлиғи устида 
ўрнатилган кенгайиш сиғимидаги суюқлик устуни баландлигининг ТЭХда қурсатилган 
катталикка пасайишига мувофиқ келиши керак. Бунда мазкур илованинг 2.2-пунктида 
баён этилган талаблар бундай тизимларга ҳам тарқалади. 
4.2. 
Икки деворли резервуарларнинг деворлараро бўшлиғининг зичлиги 
(герметиклиги)ни 
тегишли 
босим 
датчик-сигнализаторлари 
ёрдамида 
резервуарларнинг деворлараро бўшлиғидаги инерт газининг ортиқча босимини
узлуксиз автоматик назорат қилиш йўли билан назорат қилиш мумкин. 
Инерт газининг ортиқча босими 0,02 МПа дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Резервуарнинг деворлараро бўшлиғида 0,02 МПа га тенг бўлган ортиқча босимнинг 
ошиб кетишининг олдини олиш учун сақловчи клапан назарда тутилиши зарур. 
Тизимнинг ишлаб кетиш поғонаси, деворлараро бўшлиқдаги босимнинг ТЭХ да 
кўрсатилган катталикка камайишига мувофиқ бўлиши керак. 


ШНК 2.09.20-08 
51 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling