Умумий ўрта таълим тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
Download 327.03 Kb.
|
ВМ 140 ўзгариш 9 синфга қизил бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
якуний назорат — таянч ўрта таълим ва ўрта таълим тугаганидан сўнг якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади; (33-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) «Чет тили» фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси халқаро баҳолаш тизими асосида аниқланиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланади. (33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний аттестацияларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. (33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 34. Умумтаълим муассасаларининг V — XI синфлар ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнг кейинги синфга ўтказилади. (34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 35. Тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси ва умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан ўқувчилар якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратдан озод этилиши мумкин. Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки якуний давлат аттестацияси ва босқичли назорат муддатларига тўғри келиб қолган тақдирда, улар тегишли якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратлардан озод этилади. Уларнинг билимларини якуний баҳолаш ва рейтингини аниқлаш йиллик баҳолар асосида амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 36. Умумтаълим муассасалари битирувчиларига қуйидаги турдаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома)лар берилади: таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг IX синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга берилади; таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг IX синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган, VII синфдаги мусиқа ва тасвирий санъат фанларидан, VIII — IX синфлардаги барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний давлат аттестация баҳолари аъло ҳамда намунали хулққа эга бўлган битирувчиларга берилади; ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган битирувчиларга берилади; ўрта таълим тўғрисидаги (кумуш медал билан) шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган, IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади; ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медал билан) шаҳодатнома — умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган, таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган, IX синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан чораклик, йиллик ва якуний давлат аттестация баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган XI синф битирувчиларига берилади. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари ҳамда олтин ва кумуш медалларнинг давлат намунаси ва битирувчиларга бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 37. Давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган ўқувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқи берилади. Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффақиятли топширган битирувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Экстернат тартибидаги таълим олишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) 38. Умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар (дарс жадвалини шакллантириш, ҳафталик ўқув юклама) умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига асосан ишлаб чиқилган ўқув режага мувофиқ белгиланади. Download 327.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling