Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида «Таълим тўғрисида»


-§. Табииёт ва география (Амалий география) фани


Download 159.83 Kb.
bet56/90
Sana17.01.2023
Hajmi159.83 Kb.
#1097306
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   90
Bog'liq
187 06.04.2017 (1)

13-§. Табииёт ва география (Амалий география) фани
Умумий ўрта таълим муассасаларида табииёт ва география, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида амалий география ўқув фанини ўрганиш босқичлари

Таълим босқичи

Битирувчилар

Стандарт даражаси

Даража номланиши

Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари

А1

Табииёт фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси

Табииёт фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчилари

А1+

Табииёт фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси

Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари

А2

География фанини ўрганишнинг таянч даражаси

География фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг
9-синф битирувчилари

А2+

География фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Амалий география фанига чуқурлаштирилмаган
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари

В1

Амалий география фанини ўрганишнинг умумий даражаси

Амалий география фанига чуқурлаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари

В1+

Амалий география фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида табииёт, география ва амалий география фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида табииёт ва география ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади:
ўқувчиларда таянч ҳамда табииёт ва география ўқув фанига оид умумий компетенцияларни шакллантиришдан иборат;
жамият ва табиатнинг ўзаро боғлиқлиги, географик объектлар, жараён ва ҳодисалар, Ер юзининг табиий манзараси, табиатдан оқилона фойдаланиш, Ер юзидаги глобал экологик муаммолар ҳақида фикр-мулоҳаза юритишга ўргатиш, табиатни қадрлаш ва муҳофаза қилиш, олган назарий билимларини амалда қўллаш маҳоратини шакллантириш;
ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштириб бориб, географик билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантириш.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида табииёт ва география фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:
ўқувчиларда атрофимиздаги оламга, ўз Ватанига муҳаббат ҳиссини уйғотиш, табиатни асраш ва муҳофаза қилиш, назарий билимларини амалда қўллаш малакаларини шакллантириш, табиатни кузатиш, таҳлил қилиш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириш ҳамда ижтимоий ҳаёт ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши, ҳозирги замон талаблари, таълим соҳасидаги жаҳон андозалари ва миллий ривожланиш манфаатларига мос келадиган тафаккур ва билимларни эгаллаши, шу билан бирга улардан кундалик ҳаётларида фойдалана олишга ўргатишдан иборат.

Download 159.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling