Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида «Таълим тўғрисида»


Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Download 159.83 Kb.
bet63/90
Sana17.01.2023
Hajmi159.83 Kb.
#1097306
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   90
Bog'liq
187 06.04.2017 (1)

Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишнинг мақсади:
ўқувчиларнинг маънавий, бадиий, ахлоқий маданиятини шакллантириш, миллий ғурур, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ижодий маҳорат, нафосат ва бадиий дидини ўстириш, ўзбек ҳамда жаҳон композиторлари асарларини тинглаб тушуниш ва ундан завқланишга ўргатишдан иборат.
Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишнинг вазифаси:
мусиқа маданияти ўқув фани бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни амалиётда қўллаш орқали уларда кузатувчанликни, мусиқий хотирани, образли тасаввур қилишни, ижодкорликни, ташаббускорликни, бадиий ва мусиқий дидни ривожлантириш ва фикр доирасини кенгайтириш;
ўзбек ва жаҳон композиторлари асарларини ва турли мусиқий жанрларни бир-биридан фарқлай олиш, таянч ва умумий компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Мусиқа маданияти фани бўйича умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
1. Мусиқий саводхонлик компетенцияси
А1
мусиқа санъат турларидан бири эканлигини ажрата олади;
миллий мусиқа мероси ҳақида тушунчага эга бўлади;
оддий мусиқага оид атамаларни бир-биридан ажрата олади;
мусиқанинг ифода воситаларидан (ўлчов-усуллар, динамик белгилар, реприза ва бошқалардан) фойдалана олади.
мусиқанинг бадиий тавсифини (қувноқ, шўх, ғамгин ва бошқаларни) била олади.
А2
мусиқа санъатнинг қадимий тури эканлиги, ўзбек халқ мусиқаси асрлар давомида сайқал топиб, ривожланганлиги, у халқимизнинг бой маданияти, миллий қадриятларини ўзида акс эттириши ва умумбашарий жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бир бўлаги эканлигини тасаввур қила олади;
Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг маҳаллий анъаналарга эга эканлиги, уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослигини фарқлай олади;
ҳар бир маҳаллий услубда ўзига хос ижрочилик услублари ва чолғу асбобларини фарқлай олади;
Фарғона — Тошкент, Самарқанд — Бухоро, Сурхондарё — Қашқадарё, Хоразм ижрочилик услублари хусусиятлари, машҳур мусиқа жанрларини (мақом, достон, катта ашула, фольклор мусиқасини) ва уларнинг машҳур ижрочиларини била олади;
ўзбек мусиқасида саҳнавий мусиқа асарлари, эстрада жанри, кино мусиқаси ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини фарқлай олади;
жаҳон ва шарқ халқлари мумтоз мусиқа намуналарини бир-биридан фарқлай олади;
оркестр, ансамбль ва хорга оид оддий атамаларни фарқлай олади.

Download 159.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling