Умумий суғурта сохасида суғурталовчилар учун қандай минимал Низом жамғармаси белгиланган?


Download 23.85 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi23.85 Kb.
#1410142
Bog'liq
тетс-Конунчилик






2003 йил 1 августдан умумий суғурта сохасида суғурталовчилар учун қандай минимал Низом жамғармаси белгиланган?

150 минг АҚШ доллари


IV класс «Соғлиқни суғурта қилиш» бўйича шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши...

Мумкин эмас


Агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи, наф олувчи еки суғурталанган шахснинг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини еки суғурта пулини тўлайдими?

Ҳа


Агарсуғурта қилдирувчининг зиммасидаги мажбуриятлар 
бажарилмаган бўлса, ушбу шартномадан келиб чиқадиган
мажбуриятларни наф олувчи бажариши шарт-ми?

Ҳа


Белгиланган иқтисодий нормативлар суғурталовчи томонидан бузилганлиги учун суғурталовчиларга жарима солинади-ми?

Йўқ


Вазирлар Махкамасининг 413-сонли Қарори билан 3 май 1994 йилдаги 233-сонли " Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини белгилаш тўғрисида " Қарор бекор қилинди. Бунинг ососий натижасини белгиланг?

Бу суғурта тури ихтиёрий бўлди ва унинг билан шуғулланадиган суғурталовчилар кўлами кенгайди


Лицензия талабларининг кайсилисини қўпол бир марта бузилиши суғурталовчининг лицензиясини тўхтатиб қўйиш учун асос бўлиши мумкин?

Суғурта қилдирувчининг розигисиз мижозга оид суғурта сирини ошкор қилиш 


Мажбурий давлат суғуртасини суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида қайси суғурта ташкилотлар амалга оширади?

Давлат суғурта ташкилотлари




Мулкий суғурта шартномасининг муҳим хисобланмаган битта шартини белгиланг?

Томонларнинг мажбуриятлари


Суғурта ва қайта суғурта брокерлари қонунда берилган ҳуқуқини белгиланг

Эксперт ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш 


Суғурта фаолияти деганда суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ кимнинг фаолияти тушунилади?

Суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг


Суғурта шартномаси тузилгунига қадар суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахс – бу ....

Сюрвейер


Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта шартномасидан муддатидан илгари воз кечган тақдирда, суғурталовчига тўланган суғуртамукофоти, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,

Қайтариб берилмайди


Суғурта объекти битта шартнома бўйича бир неча суғурталовчи томонидан ўртада суғурталаниши – бу…

Биргаликда суғурта қилиш 


Суғурта фаолияти Классификаторига асосланган холда, умумий суғурта сохасидаги 17 классни номи қандай?

Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш


Суғурта фаолияти Классификаторига асосланган холда, умумий суғурта сохасидаги 14 классда «Кредитларни суғурта қилиш» қайси холат суғурта қилиш шартларига жавоб беради?

Суғурта қилдирувчининг дебитори ночорлиги (банкротлик) ёки дебиторнинг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзларни қайтариш мажбурияти бажарилмаслиги (ночорликдан ташқари) натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


Суғурта фаолияти Классификаторига асосланган холда, умумий суғурта сохасидаги 13 классда «Умумий фуқаролик жавбгарлигини суғурта қилиш» қайси холат суғурта қилиш шартларига жавоб беради?

10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган фуқаролик таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахсларга зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


Суғурта фаолияти Классификаторига асосланган холда, умумий суғурта сохасидаги 5 классни номи қандай?

Авиация суғуртаси




Суғурта фаолияти Классификаторига асосланган холда, умумий суғурта сохасидаги 1 классда «Бахтсиз ходисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш» қайси холат суғуртақилиш шартларига жавоб бермайди?

Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами


Суғурта фаолияти Классификаторига асосланган холда, ҳаёт суғурта сохасидаги IV классни номи қандай?

Соғлиқни суғурта қилиш


Суғурталовчи, агар қонунда еки суғурта шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва суғурта ҳодисаси қуйидагилар оқибатида юзага келган бўлса, суғурта товонини ва суғурта пулини тўлашдан озод қилинмаслик холатини белгиланг

Террористик харакатлар, локаут ва иш ташларлар (забастовка) таъсирида 


Сюрвейерлар нима нарсага хақли эмас?

Суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга


уғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни махсус ваколатли давлат органи амалга оширади ва у ким томонидан белгиланадиган?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан


Фуқаролар ва юридик шахслар ўз мол-мулкларини ҳамда бошқа мулкий манфаатларини икки тарафлама асосда, бунинг учун суғурта қилиш жамиятларида зарур маблағларни бирлаштириш йўли билан суғурта қилиш – бу....

Икки томонлама суғурта қилиш


Чет эл суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мустақил қайта суғурта шартномаларни тузишга ҳақли-ми?

Йўқ, факат Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган суғурталовчилар ва суғурта воситачилар орқали


Чет эл суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мустақил суғурта шартномаларни тузишга ҳақли-ми?

Йўқ, фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган суғурталовчилар ва суғурта воситачилар орқали


Чет эл суғурта ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар - суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин-ми?

Ҳа


Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича ким Наф олувчи бўлиб харакатланади?

Суғурта қилдирувчинринг Контрагенти


Шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули, суғурта қилдирувчига, суғурталанган шахсга еки наф олувчига, шартнома кимнинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсгақайси тартибда тўланади?

Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот, компенсациялар ва бошқа суғурта шартномалари бўйича тўловдан қатъий назар, мустақил тўланади


Шахсий суғуртада, суғурта шартномасининг амал қилиши даврида суғурта хавфининг ўзгариши оқибатлари юзага келиши мумкин, агар улар тўғридан-тўғри..................кўрсатилган бўлсагина

Шартномада


Суғурталанган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар суғурта шартномаси тузилганида манфаати назарда тутилган шахсдан бошқа шахсга ўтганидаушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар кимга ўтади?Ё

Суғурталовчига


Суғурта фаолияти Классификаторига асосланган холда, ҳаёт суғурта сохасидаги шартномалар амал қилиш муддатига қўйилган талаблар билан умумий суғурта сохасидаги шартномалардан фарқини белгиланг?

Ҳаёт суғурта сохасидаги шартномаларнинг муддати бир йилдан ошиқ 


Суғурталовчилар айрим таваккалчиликлар бўйича йўл қўйиладиган энг кўп миқдордан ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдоридан ортиқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари мумкин-ми?

 Йўқ 











































Суғурталанган мол-мулкка бўлган хукуклар
Download 23.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling