Умумий тилшунослик
Дионисий (бизнинг эрамизгача бўлган 170-90 й)
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аполлоний Дискол
Дионисий (бизнинг эрамизгача бўлган 170-90 й).
Аристархнинг шогирди фракиялик Дионисий ўзигача бўлган тадқиқотчиларнинг ишлари ва тажрибаларини ўрганиб, улардан фойдаланиб, римликлар учун «Грамматика санъати» номли системалаштирилган дастлабки юнон грамматикасини яратди. Дионисий таълимотига кўра сўз сўзлашув нутқининг (боғланган нутқнинг) энг кичик бўлаги (қисми)дир. Гап (ёки нутқ) эса сўзларнинг ўзаро муносабатидан, боғланишидан ҳосил бўлиб, тугал фикр ифодалайди. Дионисий грамматикасида от туркуми ҳақида қуйидаги фикр берилади: от келишик ва сонга кўра ўзгарувчи туркумдир. У сифатларни ҳам отга киритади. Дионисий феъл ҳақида фикр юритиб, феълнинг келишиксиз сўз туркуми бўлиб, замон, шахс, сон, майл, нисбат, тусланиш ва бошқаларга эга эканлигини айтади. Феълнинг бешта: аниқлик, буйруқ, истак, тобелик ва ноаниқлик майлларини; феълнинг учта: ҳаракат, ўзлик ва ўрта нисбатларини; феълнинг учта: бирлик, жуфтлик ва кўплик сонларини; феълнинг учта: биринчи-нутқни сўзлаган, иккинчи-нутқ йўналтирилган ва учинчи-сўз юритилган (ўзга) шахсларни қайд этади. Грамматик замон эса ҳозирги, ўтган ва келаси замон каби турларга бўлинади. Сифатдошлар эса феъл ва отларга хос бўлган белгиларни бирлаштирадиган категория сифатида талқин қилинади. Артикль, Дионисий фикрича, турланувчи сўз туркуми бўлиб, у турланган отдан олдин ҳам, кейин ҳам кела олади. Олмош от ўрнида қўлланиладиган сўз бўлиб, маълум шахсларни кўрсатади. Равиш турланмайдиган сўз туркумидир, феъл ҳақида маълумот беради ва феълга бирикади. Боғловчи фикрни маълум тартибда боғлайдиган ва фикрни ифодалашдаги оралиқларни кўрсата-диган сўздир. Олд кўмакчи сўз туркуми бўлиб, барча сўз туркумлари олдидан сўз таркибида ҳам, гап таркибида ҳам келади. Яъни у синтаксисда ҳам, сўз ясалишида ҳам қўлланилади. Аполлоний Дискол (бизнинг эрамизнинг II асрининг биринчи ярми) Аполлоний Дискол бизгача етиб келган юнон тили синтаксисини яратди. У «Синтаксис ҳақида» асарида юнон тили синтаксисига оид маълумотларни берди. 14 Искандария мактаби вакиллари тилнинг товуш томонига ҳам катта эътибор беришди. Улар товушларни акустик принцип асосида тасвирладилар, товуш ва ҳарфларни айнан бир нарса ҳисоблаб, уларни унли ва ундош товушларга ажратдилар. Шунга кўра ҳарфларни унли товушлар ва ундош товушлар номи билан тасвирладилар. Унли ҳарфларни (товушларни) ўз ҳолича талаф-фуз қилинадиган ва ўзини алоҳида эшитиш мумкин бўлган товушлар сифатида, ундош ҳарфларни (товушларни) эса унлилар билангина талаффуз қилинадиган товушлар сифатида қарадилар. Шунингдек, улар бўғин, урғу ҳақида ҳам маълумот беришди. Тилшуносликнинг грамматик даврида Искандария мактаби вакиллари юнон тилининг фонетикаси, морфологияси ва синтаксиси бўйича жиддий тадқиқот ишларини олиб бордилар ва қатор асарлар яратдилар. Юнон тилшунослигида, айниқса, морфологияга оид масалалар мукаммал ишланган бўлиб, унга нисбатан фонетика ва синтаксис масалалари бўш тадқиқ қилинган. Шунингдек, Искандария мактаби вакиллари грам-матикани фалсафадан ажратдилар. Хуллас, қадимда тилшуносликнинг Искандария даври грамматикани мустақил фан сифатида яратди. Јадимги юнон тилшунослиги (грамматикаси) ҳинд тилшунослиги (грамматикаси) билан бир қаторда ўз даврида араб тилшунослигига (грамматикасига) таъсир қилди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling