Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ҳамда замонавий касбларга ўргатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Download 27.79 Kb.
|
0. Қарор лойиҳаси печать
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2023 йил 1 майга қадар
- 2023 йил 1 августга қадар
- 2023 йил 1 мартга қадар
2023 йил 1 июнга қадар умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касбий қизиқиши ва мойиллигини аниқлаш бўйича 9-синф ўқувчилари ўртасида онлайн сўровнома ўтказиб, уларнинг касбга бўлган қизиқиши
ва мойиллигини аниқлаш ишларини ташкил этсин. 12 Белгилансинки, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига касб ўргатиш қуйидаги 3 та йўналишда амалга оширилади: биринчи йўналиш, туман (шаҳар)ларнинг ижтимоий-иқтисодий хусусияти ва ихтисослашувидан келиб чиқиб профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилади. Бунда, профессионал таълим муассасаларига яқин ҳудудда жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилар ушбу профессионал таълим муассасалари устахоналарида, умумий ўрта таълим мактабларининг жиҳозланган Технология ва Касбга ўқитиш хоналарида ишлаб чиқариш таълим усталарини бириктириш орқали ишчи касбларга ўргатилади; иккинчи йўналиш, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан ўқувчилар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича уюшмалар ва тижорат банклари мутахассислари томонидан мос равишда тадбиркорликка ўқитилади. Бунда, “Мактаб ўқувчилари тадбиркорлигини ривожлантириш дастури” ишлаб чиқилиб, ўқувчи-ёшларга ташкилий-ҳуқуқий ва консалтинг хизматлар кўрсатилади ва кичик кооперациялар орқали ўқувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматлар реализация қилинади. учинчи йўналиш, умумий ўрта таълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” хоналарида IT ва “креатив индустрия” йўналишлари бўйича информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси томонидан ахборот технологияларига оид замонавий касбларга ўргатилади. Бунда, ўқувчилар замонавий касбларни онлайн платформалардаги видеодарслар орқали ўргатиш йўлга қўйилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Ёшлар иттифоқи (Х.Саттаров) 2023 йил 1 майга қадар умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбга ўргатиш тизимини ташкил этиш тартиби ҳамда ўқув дастурини тасдиқласин. 13 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов) билан биргаликда уч ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларида касбга ўргатиш тизимини самарали амалга ошириш мақсадида “Касбга ўргатиш устахоналари”ни жиҳозлашга қўйиладиган талабларни тасдиқласин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023 йил 1 августга қадар маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан мактабда белгиланган талаблар асосида намунали “Касбга ўргатиш устахоналари” ташкил этсин. 14 2023 йил 1 мартга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз "Касбим келажагим" ўқувчиларни касбга ўргатишни кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — "Касбим келажагим" жамғармаси) ташкил этилсин. Қуйидагилар "Касбим келажагим" жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасини 10 фоиз маблағлари; юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари; халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари; қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар. Белгилаб қўйилсинки, "Касбим келажагим" жамғармасининг маблағлари туман (шаҳар) ижтимоий-иқтисодий хусусиятидан келиб чиққан ҳолда умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган “Касбга ўргатиш устахоналари”ни намуна асосида босқичма-босқич жиҳозлаш ҳамда хом-ашё билан боғлиқ сарф-харажатлар учун сарфланади. 15 Касбга ўқитиш ва тадбиркорлик курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: профессионал таълим муассасалари томонидан касбга ўргатилган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун профессионал таълим муассасасининг квалификацияларни эгаллаганлик тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификат (диплом) берилади; “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитилган ўқувчиларга Ёшлар иттифоқининг тегишли сертификатлари берилади; умумий ўрта таълим мактаблари информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари томонидан ўқитилган ахборот технологияларига оид замонавий касбларга ўқитилган ўқувчиларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирли томонидан сертификатлар (диплом)лар берилади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Ёшлар иттифоқи (Х.Саттаров) 2023 йил 1 майга қадар касбга ўқитиш ва тадбиркорлик курсларини муваффақиятли тамомлаган умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат, диплом ёки бошқалар) бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 16 Шундай тартиб ўрнатилсинки: Профессионал таълим муассасаларида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касбга ўргатишда бириктирилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш хақилари тегишли умумий ўрта таълим муассасалари томонидан белгиланган тартибда қоплаб берилади. Профессионал таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларини касбга ўргатишда зарур бўладиган давлат намунасидаги тегишли сертификатлар харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. умумий ўрта таълим муассасаларининг жиҳозланган Технология хоналарида ташкил этиладиган касбга ўргатиш жараёнларига жалб этиладиган ишлаб чиқариш таълим усталари меҳнатига хақ тўлаш тегишли умумий ўрта таълим муассасалари томонидан соатбай шаклда амалга оширилади. Download 27.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling