Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўҚув-методик қЎлланмалар билан таъминлаш тартиби тўҒрисидаги низомни


-боб. Дарсликларни қайта тақсимлаш


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/25
Sana25.04.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1397071
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
Низом 2577 УЎТМ

5-боб. Дарсликларни қайта тақсимлаш 
56. Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасида дарсликлар тўпламлари ёки 
муайян номдаги дарсликлар етишмовчилиги мавжуд бўлганда, умумтаълим мактаби 
маъмурияти томонидан ўқув йили бошлангунгача дарсликларни фойдаланишга бериш шарти, 
зарур бўлган сони, синфи ва таълим тилини аниқ кўрсатган ҳолда қўшимча дарсликлар 
тўпламлари ёки дарсликларни ажратиш тўғрисида халқ таълими муассасалари фаолиятини 
методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига ёзма равишда мурожаат 
қилинади. 
57. Умумтаълим мактабларининг мурожаатига асосан, халқ таълими муассасалари 
фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими томонидан тегишли 
ҳудуддаги умумтаълим мактаблари бўйича синфлар ва таълим тиллари кесимида ўқувчилар 
контингенти ва уларнинг дарсликлар билан таъминланиши таҳлил қилинади. 
Таҳлил натижаларига асосан, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик 
таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳудуди 
доирасида умумтаълим мактаблари орасида дарсликлар тўпламларини қайта тақсимлаш 
тўғрисида буйруқ қабул қилинади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Дарсликларни бериш ва қабул қилиш, уларни бир умумтаълим мактабининг 
балансидан бошқа умумтаълим мактабининг балансига бепул ўтказилишини инобатга олган 
ҳолда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида амалга 
оширилади. Бунда дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари уларни ўз балансига қабул 
қилган умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади.
(57-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 
июлдаги 16-мҳ-сонли 
буйруғи 
(рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 
58. Дарсликлар тўпламлари етишмовчилигини уларни тегишли ҳудуддаги 
умумтаълим мактаблари бўйича қайта тақсимлаш орқали бартараф этиш имконияти бўлмаган 
тақдирда: 
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман 
(шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли ҳудудий халқ таълими органига; 
ҳудудий халқ таълими органлари томонидан Халқ таълими вазирлигига дарсликлар 
тўплами сони, синфи ва таълим тилини аниқ кўрсатган ҳолда қўшимча дарсликлар 
тўпламларини ажратиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилинади. 
59. Туманлар (шаҳарлар) бўйича дарсликлар тўпламлари юзасидан таҳлил ўтказиш ва 
уларни қайта тақсимлаш ҳудудий халқ таълими органлари томонидан, Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича дарсликлар тўпламлари юзасидан таҳлил 
ўтказиш ва уларни қайта тақсимлаш Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур Низомнинг 
57-бандида 
белгиланган тартибда амалга оширади. 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling