Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Download 426.34 Kb.
|
Документ Microsoft Word
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Республика бўйича дарсликларни харид қилишнинг истиқбол квоталарини ҳар бир ҳудудлар кесимида шакллантиришда 1-синф ўқувчиларига синфлар ва таълим тиллари бўйича буюртманинг умумий ҳажмидан 5% гача, 2 — 9-синф ўқувчиларига дарсликлардан фойдаланиш даврларида синфлар ва таълим тиллари кесимида энг кўп ўқувчилар контингенти таҳлили асосида умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасининг захираси шакллантирилиши мумкин. (22-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2015 йил 21 декабрдаги 27-мҳ, 106, 24, 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2577-1, 28.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 649-модда) 23. Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори билан республика бўйича дарсликлар ва ЎМҚларни харид қилишнинг истиқбол квоталари тасдиқлангандан кейин, Халқ таълими вазирлиги: 15 январгача республика бўйича ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан дарсликлар ва ЎМҚларни эркин сотиб олиш бўйича истиқбол кўрсаткичларни туман ва шаҳарлар ҳамда умумтаълим мактаблари кесимида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги орқали тегишли нашриёт, босмахона ва китоб-савдо ташкилотларига тақдим этади; 1 февралгача республика бўйича дарсликлар ва ЎМҚларни харид қилишнинг истиқбол квоталарини умумтаълим мактаби учун захирани инобатга олган ҳолда ҳар бир умумтаълим мактабига етказилишини ташкил этади; Олдинги таҳрирга қаранг. 1 апрелгача қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида умумтаълим мактабларининг кутубхона жамғармалари учун дарсликлар ва ЎМҚларни нашр этиш ва қайта нашр қилиш юзасидан тендер ва (ёки) танлов савдоларининг ўтказилишини ташкил этади; (23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасининг захирасини ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича дарсликлар ва ЎМҚларнинг тақсимотини тузади ҳамда дарсликлар ва ЎМҚларни 1 августгача барча умумтаълим мактабларига етказилишини таъминлайди. 24. Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилган дарсликлар ва ЎМҚларнинг тақсимоти асосида ҳудудий халқ таълими органлари томонидан туманлар ва шаҳарлар бўйича, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан эса, ҳар бир умумтаълим мактаби бўйича дарсликлар ва ЎМҚларнинг тақсимоти тузилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 25. Дарсликлар ва ЎМҚларни харид қилиш ва етказиб бериш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма томонидан молиялаштириладиган бошқа харажатлар бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги орқали амалга оширилади. (25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 26. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган эркин сотиб олиш бўйича истиқбол кўрсаткичлар асосида ҳар йили 1 июлгача зарур ҳажмлар ва номлардаги дарсликлар ҳамда ЎМҚлар нашр этилишини таъминлайди. 27. Чакана савдо тармоғи орқали эркин сотиш учун нашр этилган дарсликлар ва ЎМҚларни сотиш учун тегишли нашриёт, босмахона ва китоб-савдо ташкилотлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шаҳарлар ва туманлар марказларида ихтисослаштирилган ярмарка-савдо шохобчалари, олис аҳоли пунктларида дарсликлар чакана савдоси тармоқлари, шу жумладан махсус мактаб бозорлари ташкил этилади. Download 426.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling