University of geological sciences
Download 1.62 Mb.
|
лекция 13
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЖА
- МАШИНА ДЕТАЛЛАРИНИ ТИКЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
- ДЕФОРМАЦИЯ УСУЛИДА ТИКЛАШ
ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ЭСКИРГАН ҚУРИЛМАЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ Ma’ruzachi: Katta o‘qituvchi Shodiev Murodjon Ishpulatovich email:sodiev murot9&gmail. com phone: +998935441894 РЕЖАUNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES 2 МАШИНА ДЕТАЛЛАРИНИ ТИКЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ. ДЕТАЛЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ УСУЛЛАРИ ТИКЛАШ УСУЛЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ МАШИНА ДЕТАЛЛАРИНИ ТИКЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ3 UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР Машиналарининг барча деталларини иш муддатларига қараб уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ - ўз иш муддатини тўлиқ ўтаган ва таъмирлаш пайтида янгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган деталлар киради. Бундай деталлар нисбатан оз бўлиб, барча деталлар сонининг 25—30 фоизини ташкил этади. Бу гуруҳ деталларга поршенлар, поршен ҳалқалари, подшипникларнинг вкладишлари, турли втулкалар, думаланиш подшипниклари, резина-техник буюмлар ва бошқалар киради. Иккинчи гуруҳ - деталларни (30—35 фоиз) таъмирламасдан яна ишлатиш мумкин. Бу гуруҳга иш сиртлари жоиз чегарада ейилган деталлар киради. Учинчи гуруҳ - деталларнинг асосий (40—45 фоиз) қисми киради. Улардан таъмирлангандан кейингина қайта фойдаланиш мумкин. Бу гуруҳга анча қиммат ва мураккаб замин деталлар, масалан, цилиндрлар блоки, тирсакли вал, узатмалар қутисининг картери, орқа кўприк, тақсимлаш вали киради. Бу деталларни тиклаш нархи уларни тайёрлаш нархининг 10—50 фоизидан ошмайди. ДЕФОРМАЦИЯ УСУЛИДА ТИКЛАШ4 UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Бу усул металларнинг совуқ ва иссиқ ҳолатларда пластик деформациялана олиш хоссасига асосланган. Углеродли пўлатлар, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан тайёрланган деталлар совуқлайин, таркибида кўпи билан 0,3 фоиз углерод бор бўлган пўлат деталлар эса иссиқ ҳолатларда пластик деформация усулида тикланади Чўктириш - тешик деталларнинг ички диаметрини камайтириш ва ташқи диаметрини катталаштириш, шунингдек яхлит деталларнинг ташқи диаметрининг узунлигини қисқартириш ҳисобига катталаштиришда қўлланилади. Кенгайтириш - усулида тешик деталларнинг ташқи ўлчамлари уларнинг ички ўлчамларини катталаштириш ҳисобига тикланади Чўзиш усулидан деталларнинг айрим қисмларини сиқиб, чўзишда фойдаланилади. Думалатиб пухталаш - усули деталларнинг ейилган ташқи цилиндрик сиртларини ва шу сиртларнинг ўзидан сиқиб чиқариладиган металл ҳисобига тўлдириб тиклашда қўлланилади. Тўғрилаш - усулида валлар, ўқлар, тортқилар, шатунлар, рычагларнингбошланғич шакллари тикланади Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling