University of geological sciences


Download 4.75 Mb.
bet1/5
Sana25.07.2023
Hajmi4.75 Mb.
#1662267
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ПСИХОЛОГИЯ. 1-МАЪРУЗА


ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ПСИХОЛОГИЯ
Маърузачи: Абдуллажанова Дилнозахон Султанбековна
психология фанлари фалсафа доктори,
PhD, доцент в.б.
Телефон: 909337062
Email:nekabdu@inbox.ru
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
2
Мавзу: Психология фанининг предмети,
илмий тадқиқот методлари
Режа:
ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
ФАНИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ ТАРИХИ
ФАНИНИНГ ТАРМОҚЛАРИ, ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
3
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
«Психология” юнонча “psychologos” – жон”, “руҳ” ҳақидаги фан деган маъноларни англатади. Ҳозирда “жон” ўрнига “психика” термини қўлланилади.
Психика — бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди. Лекин бу қисқа таърифлардан психикага алоқадор жараёнлар онгнинг акс эттириш шакллари экан, деган юзаки хулосага келиш нотўғри бўлади. Чунки инсон психикаси ва унинг руҳий оламига алоқадор ходисалар ва жараёнлар шу қадар мураккаб ва хилма-хилки, биз баъзан ўз-ўзимизни ҳам тушунмай қоламиз.
Шунинг учун ҳам одамларнинг билимдонлиги нафақат ташқи оламда рўй бераётган объектив ҳодисалар моҳиятига алоқадор билимлар мажмуига эга бўлиш билан, балки ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш, ўз ички имкониятлари ва салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда фаолиятини оқилона ташкил этишнинг барча сирларидан бохабар бўлиш,ўзига ва ўзгаларга таъсир кўрсатишнинг усулларини билиш ва улардан ўз ўрнида унумли фойдаланишни назарда тутади.
4
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Лекин унинг бу маъноси ҳозирги замон психологиясининг асл мазмунини очиб бера олмайди Чунки ҳозирги психология фани психика, унинг зохир бўлиши ва ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги фандир (Э.Ғозиев). Психология психик ҳолатлар, психик жараёнлар ва уларнинг механизмларини ўрганадиган фандир (А.В.Петровский).
Ҳар биримизда мавжуд бҳлган сезгилар, идрок, диққат, хотира, ҳаёл, нутқ, тафаккур, ҳиссиёт, идрок кабилар психик жараёндир. Булардан ташқари ҳар бир шахснинг ўзигагина хос булган хусусиятлар: қизиқиш, ҳавас, қобилият ва истеъдод, темперамент ва характер кабилар ҳам психик жараёнлар жумласига киради. Психик жараёнларнинг умумий йиғиндисини бир сўз билан психика деб юритамиз.

Download 4.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling