Урганч ахборот технологиялари техникуми махсус фан ўқитувчиси Мавлонов Азиз Багбековичга
ТАВСИФНОМА
Мавлонов Азиз Багбекович 1988 йил Навоий шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, оилалик, маълумоти олий. 2010 йил Тошкент Ахборот технологиялари Университетини тамомлаган, мутахассислиги Информатика ва ахборот технологияси. 2020 йилдан буён ишлаб келмоқда.Педагогик стажи 10 йил.
Мавлонов Азиз педагогик фаолияти давомида самарали меҳнат қилиб келаётган фидоий педагог. Ўқувчиларнинг назарий билимларини шакллантириш ва амалий кўникмаларини ҳосил қилишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиб, анъанавий таълим методларини, интерфаол методларни дарс жараёнида доимо қўллайди.
Иннавацион технологиялар ва янги ахборот воситаларидан фойдаланиб, дарс ўтиш, унинг самарадорлигини ошириш орқали ўқитувчиларга чуқур билим бериш сифатини оширишда ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Дарсларга ва тўгарак машғулотларига ўқувчиларни жалб қилиб, уларни маънавий етук қилиб тарбиялашда ўзининг куч ғайрати ва ўткир зеҳни билан тинимсиз изланмоқда. Таълим муассасасида истеъдодли ўқувчиларнинг интеллектуал билим даражасини янада ривожлантириш мақсадида фан тўгараги ташкил қилишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. У ўзи ўтаётган фани бўйича ишлаб чиққан ўқув услубий мажмуаси касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда оммалаштирилган.Ўз фанидан дарс жараёнини ташкил қилишда ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиши учун услубий қўлланмалар ва дарс ишланмаларини чиқарган.
У ўзининг одоб-аҳлоқи, меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, фидоийлиги, ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги билан техникум жамоаси ўртасида ҳурмат-эътибор қозониб келмоқда.
Урганч ахборот технологиялари
техникуми директори: З.Саидниёзова
Do'stlaringiz bilan baham: |