Урганч давлат университети «ахборот технологиялари»


Download 117.5 Kb.
bet1/7
Sana17.06.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1527048
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КУРС ИШИНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА С ЖАФАРОВ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ




«АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ»
КАФЕДРАСИ


БаКаЛаВрЛАРи учун

курс ишини ёзиш ва расмийлаштириш бЎйича

методик Қўлланма


Тузувчи: ўқитувчи


С. Жафаров
Урганч - 2022

Курс ишини ёзиш ва расмийлаштириш бўйича

методик қўлланма




Ушбу курс ишини ёзиш қоидалари умумийдир ва УРДУ Физика-математика факультети «Ахборот технологиялари» кафедраси тафсиялари билан мувоффиқлаштирилган.


Курс иши - бу таълим жараёнининг муҳим турларидан бири бўлиб, таълим йўналишларининг ўқув режасига мувоффиқлаштирилган ҳолда талабалар томонидан бажарилади.
Курс ишининг максади:
- назарий билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш ва кенгайтириш;
- мустақил иш кўникмаларини эгаллаш;
- муҳокама ва хулосаларни ифодалаш кўникмаларни ишлаб чиқариш, уларни мантиқий равишда изчиллик ва асослилик билан ёзма равишда баён этиш;
- БМИ устидан мустақил иш олиб боришга тайёрлаш.
Курс иши мазмун ва расмийлаштириш бўйича малакавий талабларга жавоб бериши зарур. Курс иши расмийлаштирилиши ва сифати учун талаба шаҳсан ўзи жавобгардир.
Тайёр бўлган курс иши ҳимоя кунидан бир ҳафта олдин кафедрага топширилади ва кафедра лаборанти томонидан курс иши топширилган санаси қайд қилинади.


Курс иши мавзусининг танланиши ва тасдиқланиши


Курс иши мавзусининг танланиши илмий раҳбар билан ёки кафедра йиғилишида дастлабки маслаҳатлашишни олдиндан кўзда тутади. Ишнинг мавзуси кафедра йиғилишида тамомила тасдиқланади. Сўнг мавзунинг аниқ тарифи, талаба ва илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш си, раҳбарнинг илмий даражаси, лавозими рўйхатдан ўтказилади ҳамда мавзу тасдиқланган санаси қайд қилинади. Тақризчи ҳимоя кунидан олдин тайинланади.
Курс иши мувоффиқ семестр давомида ёзилади.



Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling