Урганч давлат университети
“Иқтисодиёт” кафедраси ўқитувчиcи З.Абдикаримованинг
“Микроиқтисодиёт(Ўқув-услубий қўлланма)”сига
Т А Қ Р И З
Ҳозирги замон фаннинг асосий тенденсияларида фан доирасидаги билимларни ўз билими ва малакасини мустақил равишда ошириб борадиган, масалага ижодий ёндошган ҳолда муаммоли вазиятларни тўғри аниқлаб, таҳлил қилиб, шароитга тез мослаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Мазкур “Микроиқтисодиёт:амалий дарс машғулотлари учун ўқув-услубий қўлланма” си талабалар учун амалий машғулотларни олиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Ўқув-услубий қўлланмада муаллифлар томонидан талабаларга микроиқтисодиёт фани доирасидаги янги билимларни эгаллашнинг ўзига хос улидан фойдаланишга ҳаракат қилинган. Ўқув-услубий қўлланма муқобиллар орасидан мақбул вариантни танлаш мақсадида тест саволлари, талабаларнинг фикрлаш қобилиятини ошириш мақсадида тўғри ва нотўғри шакллардаги фикр билдириш учун мулоҳазалар, талабаларнинг асосий иқтисодий тушунчаларнинг моҳиятини англаб етиши мақсадидаги мослаштириш саволлари, масалалар, шу билан бир қаторда иқтисодиётга оид қизиқарли ҳикояларда очиқ ҳолатда қолиб кетган жумлаларни тўлдириш ва ақлни чархлаш мақсадидаги жуда кўплаб топшириқлар тўпламини ўз ичига олади.
Ушбу ўқув услубий қўлланма микроиқтисодиёт фани бўйича дарсликларда эгалланган назарий билимларни синовдан ўтказишдан муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ушбу китоб иқтисодиёт фанини мустақил ўрганиш истагида бўлган ўрганувчилар учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
Иш ўз мақсад ва вазифасига кўра якунланган. Ўқув-услубий мажмуани нашрга тавсия этиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси
Урганч ҳудудий филиали директори,
иқтисодиёт фанлари номзоди: Ф.Абдуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |