Урганч давлат университети “туризм ва иқтисодиёт” факультети
Download 1.67 Mb.
|
Учебная литература
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишлаш учун назорат саволлари
Қисқа хулосалар.
Башоратлашда экстрополяция усули ўрганиладиган объектнинг ривожланишига тааллуқли бўлган омилларнинг доиравийлик, ўзгармаслик шартига асосланган бўлиб, объектнинг ўтмишдаги ва шунча асосланиб келажакдаги ривожланиш қонуниятларини ўрганади. Динамик қаторларнинг ўзгариш даражаларига қараб экстраполяция оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Башоратлашнинг оддий экстраполяция усули тенгламаларининг абсолют қийматлари, қаторларнинг ўрта қийматлари ўртача абсолют ўсиш ва ўсишнинг ўртача тезлиги нисбатан ўзгармас қийматларга эга деган хулосага асосланган. Башоратнинг мураккаб экстрополяция усули, трендни ифодоловчи статистик формулаларни қўллашга асосланган бўлиб икки турга: мослашган ва аналитик турларга бўлинади. Қисқа муддатга башоратлаш кенг қўлланиладиган башоратлаш усули экстраполяция усулидир. Экстраполяция усули башоратлашни одатда бир ўлчамли вақтлар қатори асосида амалга оширади. Маълумки бир ўлчамли вақт қаторларини моделлаш усуллари иқтисодий кўрсаткичларнинг динамик қаторларга асосланган бўлиб қуйидаги тўрт таркибий қисмлардан ташкил топган. Иқтисодий-ижимоий жараёнларни моделлашнинг кенг тарқалган усули вақт қаторларни текислаш усулидир. Текислашган ҳар хил усуллари мавжуд бўлиб уларнинг энг асосийлари қаторларнинг амалдаги қийматларини ҳисоблаб топилганлари билан алмаштиришдир. Башорат иқтисодий ривожланиш вариантларини аввалги ривожланиш омиллари ва йўналишлари башорат қилиниш даврида ҳам сақланиб қолади деган гипотеза келиб чиқиб аниқлайди. Бундай гипотеза қилишга иқтисодий ҳолат ва жараёнларнинг етарлича инертлиги сабаб бўлади. Динамик қаторларнинг экстрополяцияси асосида башорат қилиш ҳар кандай статистик башоратлашлар сингари эришилиши лозим бўлган аниқ мақсадга йўналтирилган ёки интервалли бўлиши мумкин. Мустақил ишлаш учун назорат саволлари: Эконометрик тенгламалар тизими ва уларнинг турлари. Эконометрик моделларни текшириш мезонлари нималар? Бир омилли ва кўп омилли эконометрик моделларнинг фарқлари нимада? Эконометрик моделлардан прогнозлашда қандай фойдаланиш мумкин? Иқтисодий ўсиш деб нимага айтилади Башоратлашнинг экстраполяция усулига таъриф беринг. Ўртача абсолют ўсиш бўйича экстрополяция нима? Ишлаб чиқариш функцияларини башорат моделларида қўллаш йўллари қандай? Динамик қаторларнинг ривожланиш йўналишига таъриф беринг? Тренд деганида нимани тушунасиз? Тасодифий тарқибий қисмини қандай тушунасиз? Чизиқли трендларни кўрсатинг. Эгри чизиқ деганида нимани тушунасиз? Гомперс эгри чизиғини кўрсатинг. Ўртача квадрат хатоликни қандай тушунасиз? Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling