Ургут тумани Юқори Калангар маҳалласида жорий илнинг 7 октябр куни соат 14: 45 лар атрофида содир бўлган ёнғин тўғрисида
Download 13.35 Kb.
|
Ёнғин
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уй-жойи зарар кўрган фуқаролар тўғрисида
Ургут тумани Юқори Калангар маҳалласида жорий илнинг 7 октябр куни соат 14:45 лар атрофида содир бўлган ёнғин тўғрисида МАЪЛУМОТ Ёнғин шу маҳаллада яшовчи фуқаро Рустамов Яндаш Хотамовичнинг хонадонига ошхонасида ёғ махсулотининг ёниб кетиши натижасида содир бўлган. Ушбу содир бўлган ёнғин натижада 4 та уй-жой фуқаро Рустамов Яндаш Хотамовичнинг уй-жойи ва шу уй-жойнинг ёнидаги қўшнилари фуқаро Ҳамдамов Иззат Улашович ва Ҳайдаров Жамшид Каримович ҳамда Акилов Эркинларнинг яшаб турган уй-жойлари ёниб кетди. Уй-жойи зарар кўрган фуқаролар тўғрисида 1.Фуқаро Рустамов Яндашнинг оилавий шароити яхши бўлиб ўзига тўқ оила ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади (Заргар). Ушбу хонадонда жами 7 нафар фуқаро истиқомат қилади. Ушбу уй-жой жиддий зарар кўрган бўлиб том ва уй-жойнинг ички қисми тўлиқ ёнган. 2.Фуқаро Ҳамдамов Иззатнинг оилавий шароити ўрта ҳол бўлиб, фуқаро бугунги кунда ишлаш мақсадида Россия давлатига кетган. Фуқаронинг турмуш ўртоғи Ҳамидова Мавлуда Фарходовна ва 2 нафар фарзанди бор. Ёнғин содир бўлган вақтда фуқаронинг турмуш ўртоғи ва фарзанлари уйига бўлмаган онасиникида вақтинча яшаб келмоқда. Ушбу уй-жой жиддий зарар кўрган бўлиб том ва уй-жойнинг ички қисми тўлиқ ёнган. 3.Фуқаро Ҳайдаров Жамишид Каримовичнинг оилавий шароити ўрта ҳол бўлиб, “Ургут деҳқон бозорида” қишлоқ хўжалиги махсулотлари сотиш фаолияти билан шуғулланади. Фуқаронинг Ҳайдаров Жамшиднинг оиласида жами 7 нафар фуқаро истиқомат қилади. Ушбу уй-жойнинг тўлиқ том қисмининг 80 кв.метр қисми ёниб кетган. 4.Фуқаро Акилов Эркиннинг оилавий шароити оғир бўлиб кам таъминланган оилалар рўйхатида туради 1-гуруҳ ногирони. Фуқаронинг Акилов Эркин Ҳайдаровичнинг оиласида жами 8 нафар фуқаро истиқомат қилади. Ушбу уй-жойнинг фақат том қисмининг 15 кв.метр қисми ёниб кетган. Download 13.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling