Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш


Қурилиш нархини белгилашда ҳисобга олинувчи асбоб-ускуна, мебель ва инвентарнинг нархи қуйидагилар: 2.9.1


Download 243 Kb.
bet4/16
Sana06.04.2023
Hajmi243 Kb.
#1331560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
ШНК 4.01.16-09 узб

2.9. Қурилиш нархини белгилашда ҳисобга олинувчи асбоб-ускуна, мебель ва инвентарнинг нархи қуйидагилар:
2.9.1. Харид қилиш (тайёрлаш) ва объект омборига келтириш нархи:
монтаж қилинувчи ва монтаж қилинмайдиган ускуналарнинг барча турлари (технологик, энергетик, кўтариш-транспорт, насос-компрессор ва бошқа), шу жумладан ностандарт (лойиҳалаштириш нархини қўшиб ҳисоблаганда), ташкилий техника, лабораториялар, турли устахоналар, тиббий хоналарнинг ускуналари;
ишлаб чиқариш билан технологик равишда боғлиқ бўлган транспорт воситалари, шу жумладан лойиҳада кўзда тутилган йўллларда юкларни ташишга мўлжалланган ва қурилишни амалга ошираётган ташкилот балансига киритилувчи ҳаракатланувчи темир йўл состави ҳамда оммавий бўлмаган юкларни ташишга ихтисослашган бошқа транспорт турларининг махсус ҳаракатланувчи состави;
территориялар, цехлар ва бошқа объектларни тозаловчи машиналар, ёнғин ўчириш воситаларининг ускуналари;
назорат-ўлчов асбоблари, автоматлаштириш ва алоқа воситалари;
ишга тушириладиган ишлаб чиқаришларнинг дастлабки фондларига киритилувчи асбоб, инвентарь, штамплар, мосламалар, жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, ярим тайёр ёки тайёр маҳсулотни ташиш учун мўлжалланган контейнерлар
ётоқхоналар, коммунал хўжалик, маърифий, маданий, соғлиқни сақлаш, савдо объектларини дастлабки жиҳозланиши учун зарур бўлган ускуналар, асбоблар, инвентарь, мебель ва бошқа ички асбоб-анжомлар.
2.9.2. бир марталик буюртмалар учун тайёрланиш цикли узоқ бўлган машиналар ва мураккаб технологик ускуналар конструкциясини ишлаш чиқишнинг нархи;
2.9.3. ресурс смета нормаларида ускуналар билан монтаж қилиниши ҳисобга олинган материал, маҳсулот ва конструкцияларнинг нархи;
2.9.4. шефмонтаж ускуналарнинг нархи.
2.10. Пудратчи ташкилотларининг бошқа харажатлари ва буюртмачиларнинг бошқа харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган “Қурилиш объектларини шартномавий нархини ҳисоблашда буюртмачи ва пудратчининг “бошқа харажатларини” аниқлаш бўйича услубий тавсиялар”га мувофиқ аниқланади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни аниқлаш тартиби ушбу ШНҚ нинг 4.12, 5.11, 6.7 бандларида берилган.
2.11. Лойиҳалаштирилаётган корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг навбатлари қурилишининг нархини аниқлаш учун локал ресурслар рўйхатларидан, объект ресурс рўйхатларидан, ишлар ҳажми рўйхатидан ташкил топган йиғма рўйхат тузилади.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling