Урилиш материаллари бозорини маркетинг концепциялари асосида ривожлантириш


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги


Download 0.6 Mb.
bet4/14
Sana28.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1657290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Автореферат тайёри бети билан zahriddin aka

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Наманган муҳандислик-технология институти илмий тадқиқот ишлари режасига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари бозорини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
қурилиш материаллари бозорининг назарий методологик асосларини ёритиб бериш;
қурилиш материаллари бозори мохияти ва унинг хусусиятларини шархлаш;
В2В бозори ва унда қурилиш материаллари хусусиятларини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Курилиш материаллари бозорини ЕВРООСИЁ ИИТ бозорларига интеграциялашиш йўналишларини ўрганиш;
қурилиш материаллари ишлаб чикариш кўрсаткичларини тахлил қилиш;
қурилиш материаллари бозорини самарадорлигини бахолаш;
қурииш материаллари бозорини прогнозлаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш;
қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришда электрон савдонинг роли ва Наманган вилояти қурилиш материаллари online савдо платформасини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
қурилиш материаллари кластери моделининг ташкилий-илмий асосларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб, қурилиш материаллари бозори фаолияти ва савдосини ривожлантириш жараёнларидаги иқтисодий-ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда тизимли ва статистик таҳлил, кабинет ва дала тадқиқот усуллари, эконометрик, эксперт баҳолаш бошқа усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қурилиш материаллари бозорининг замонавий маркетинг хусусиятлари назарий ва услубий жихатдан асосланиб, магистратура талабалари ва тадбиркорлар учун “В2В Маркетинг” ўқув қўлланма шаклида тайёрланди ва нашр этилди(Ўзбекистон Республкаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи);
қурилиш материаллари ва савдоси хамда қурилиш хизматлари рақобатбардошлигини янада оширишга имкониятлар яратувчи, ягона инновацион - технологик занжирда фаолият юритувчи “НАМАНГАН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ” кластери модели ишлаб чиқилган;
Наманган вилояти қурилиш материаллари электрон савдо платформасини яратиш бўйича таклиф асосланган;
Наманган вилоятининг қурилиш материаллари бозорига таъсир этувчи омилларнинг 2026 йилгача эконометрик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling