Қурилиш муҳандислиги факультети декани А. Р. Бабаевга


Download 35.54 Kb.
Sana02.04.2023
Hajmi35.54 Kb.
#1320090
Bog'liq
Doc1 (2)


Қурилиш муҳандислиги факультети
декани А.Р. Бабаевга
Муҳандислик коммуникациялари ва
тизимлари кафедраси доценти
Г.Р. Рихсиходжаевадан
Тушунтириш хати
Сиртқи таълим йўналишига “Суюқлик ва газ механикаси” фанидан якуний назорат олиш графиги деканат томонидан тақдим этилган. Ушбу графикка асосан SKQ-2 OTM (2 талаба), SKQ-2 (30 талаба), SYMTY-2p(b) (24 талаба) 2022 йил 10 октябр (соат 16:30-17:50 ва 18:00-19:20), SYMTY-2p(c) (21 талаба) 2022 йил 11 октябр (соат 15:00-16:20), SKQ-1 (26 талаба), SYMTY-2p (31 талаба) 2022 йил 13 октябр (соат 18:00-19:20 ва 19:30-20:50), SYMTY-1p (32 талаба) 2022 йил 14 октябр (соат 18:00-19:20), SYMTY-2p(a) OTM (3 талаба), SYMTY-2p(a) (23 талаба) 2022 йил 15 октябр (соат 10:00-11:20) кунларига белгиланган вакт, жуфтликда ўтказилди. Жами 192 талабадан якуний назорат қабул қилинган. Қисқа вақт давомида бир одам ўзининг юкламасида келтирилган дарс машғулотларини ўтиб ҳамда якуний назорат қабул қилиш, шунингдек назорат дафтарларини белгиланган муддатга қадар текшириб, Hemis электрон платформага маълумотни киритиш қийин. Шу сабабли ассистент-ўқитувчилар якуний назорат олишга ҳамда назорат дафтарлари текширишда кўмаклашишган. Ассистент-ўқитувчилар дарс машғулоти давомида юқорида келтирилган гуруҳ талабалари билан бирма-бир савол-жавоб қилинган ҳамда фан бўйича талаба томонидан ечилган масалалар текширилган.
Якуний назорат турини ўтказиш шакли 2018 йил 26 сентябрдаги 3069-сон Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида” ги Буйруғига келтирилган илованинг 2-боби 1-параграфининг 12-бандига мувофиқ кафедра томонидан белгиланади.
Талабаларнинг назорат дафтарига қўйилган баҳолаш критериясига билдирилган эътирозга кўра 2018 йил 26 сентябрдаги 3069-сон Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида” ги Буйруғига келтирилган илованинг 2-боби 2-параграфининг 15-бандининг 2- ва 3-абзацига мувофиқ талаба фан бўйича мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 4 (яхши) баҳо; талаба олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 3 (қониқарли) баҳо белгиланган. Ушбу бандларга асосан назарий саволга жавоб ёзиб бера олмаган талабадан оғзаки тарзда савол-жавоб ўтказилган. Талабанинг берган жавобига, фан бўйича мустақил фикрлай олишига кўра баҳоланган.
Download 35.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling