Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари
этиб белгиланган:
•
Муҳим эслатма: мазкур рейтинглар Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси, Давлат
статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан,
малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми,
олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди
тўғрисидаги маълумотлар; шунингдек, Қурилиш соҳасида
назорат инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган
объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш
ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши
мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг
ижроси тўғрисидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Аҳамиятлиси, ушбу дастyрий таъминотлар «Шаффоф
қурилиш» миллий ахборот тизими билан
интеграциялаштирилди ва бу маълумотлар барча учун очиқ.
Статистика
https://reyting.mc.uz/
Биргина қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини оладиган бўлсак, эндиликда
уларнинг салоҳияти 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади ва ичига 71 та
кўрсаткични қамраб олади. Салоҳиятни аниқлашда ташкилотнинг
малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг
сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби мезонлар инобатга
олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |