78900000
1
|
Материал сарфи
|
1030,
1610
|
6000000
500000
| | | | |
2
|
Иш ҳақи
|
6710
|
3000000
| | | | |
3
|
Ижтимоий суғурта
|
6520
|
720000
| | | | |
4
|
Амортизация
|
0200
|
180000
| | | | |
5
|
Ёрдамчи ишлаб чиқа-
риш харажатлари
|
2310
|
1500000
| | | | |
6
|
Умумишлаб чиқариш
харажатлари
|
2510
|
2000000
|
|
|
|
|
|
Жами
|
|
13900000
|
|
Жами
|
|
78900000
|
Охирги қолдиқ
| |
|
0
|
|
|
|
| Асосий ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма ҳисоби
Харажат моддалари счётлари
|
Жами
| |
Шу жумладан қурилиш объектлари бўйича
| | | | | | | | |
А (2010)
| |
Б (2020)
| |
В (2030)
| | |
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Бош қолдиқ
|
85000000
|
|
65000000
|
|
15000000
|
|
5000000
|
|
1000
|
9000000
|
|
6000000
|
|
2000000
|
|
3000000
|
|
1610
|
900000
|
|
500000
|
|
100000
|
|
300000
|
|
6710
|
4500000
|
|
3000000
|
|
1000000
|
|
500000
|
|
6520
|
1080000
|
|
720000
|
|
240000
|
|
120000
|
|
6010
|
110000
|
|
-
|
|
60000
|
|
50000
|
|
6990
|
175000
|
|
-
|
|
100000
|
|
75000
|
|
0200
|
265000
|
|
180000
|
|
60000
|
|
25000
|
|
0500
|
40000
|
|
-
|
|
40000
|
|
-
|
|
2310
|
2550000
|
|
1500000
|
|
800000
|
|
250000
|
|
2510
|
3100000
|
|
2000000
|
|
700000
|
|
400000
|
|
3190
|
75000
|
|
-
|
|
75000
|
|
-
|
|
Жами
|
23795000
|
8862000
|
13900000
|
78900000
|
5175000
|
|
4720000
|
9720000
|
Охирги қолдиқ
|
20175000
|
|
0
|
|
20175000
|
|
0
|
| Қурилиш ташкилотларида ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби - Қурилиш ташкилотларида ёрдамчи ишлаб чиқариш деганда қурилиш ишларининг олиб борилишида бевосита ва билвосита иштирок этадиган ёрдамчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш бўлинмаларининг фаолияти тушунилади. Уларга, чунончи, қуйидагилар киради:
- қурилиш материаллари, деталлари, конструкция ва мосламаларини тайёрлаш цехлари (ёғоч материаллар, темир-терсаклар, бетон, ғишт плиталари, гранит тошлар, битум, асфальт ва шу каби бошқа материалларга ишлов бериш цехлари ёки устахоналари);
- энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан таъминлаш бўйича хизматларни кўрсатувчи бўлинмалар;
- транспорт хизматларини кўрсатувчи бўлинмалар (автохўжалик,
- гараж, устахоналар);
- таъмирлаш ишларини олиб борувчи бўлинмалар;
- қурилиш ишларини лойиҳалаштириш, тажриба конструкторлик ишларини олиб борувчи бўлинмалар.
- қурилиш ишлари билан банд ходимларга маиший, тиббий, санитария- гигиена, оақатланишни ташкил қилиш бўйича хизматларни кўрсатиш бўлинмалари.
Қурилиш ташкилотларида ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби - Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма синтетик ҳисоби бош китобда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида олиб борилади. Ушбу счётнинг дебетида ва кредитланадиган корреспонденцияланувчи счётларда (1000, 6710, 6520, 0200, 6000, 6990 ва бошқалар) мос равишда ёрдамчи ишлаб чиқаришга кетган материал, иш ҳақи, ижтимоий суғурта, амортизация, турли хизматлар ва бошқа сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотлар жамланади. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг кредитида ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, қурилиш материаллари, конструкциялар, мослама ва буюлар, шунингдек кўрсатилган хизматларга кетган жами сарф-харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Махсус қурилиш конструкциялари ва мосламаларини ясаш цехлари бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлиши мумкин. Бу ҳолларда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти қолдиққа эга бўлади. Қолган ҳолларда ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма мос равишдаги бошқа счётларга ўтқазилади ва шу йўл билан у ёпилади. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг ёпилиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади:
Қурилиш ташкилотларида ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби - ёрдамчи ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотлар олинганда:
- Дебет 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
- Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
- ёрдамчи ишлаб чиқаришдан ярим тайёр маҳсулотлар олинганда:
- Дебет 2110 «Ярим тайёр маҳсулотлар»
- Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
- ёрдамчи ишлаб чиқаришдан қурилиш материаллари, конструкциялар, мосламалар, хўжалик жиҳозлари олинганда:
- Дебет 1000 «Материаллар»
- Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
- ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг капитал инвестиция сифатида тан олинганда:
- Дебет 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар»
- Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
Қурилиш ташкилотларида умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимоти - Қурилиш ташкилотлари ўзларининг ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибга мувофиқ умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар ҳисобини 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» тизимидаа алоҳида олиб боришлари мумкин. Ушбу счётлар тизимида очиладиган махсус счётларда, чунончи, қуйидаги харажатлар акс эттирилади:
- а) қурилиш машиналари ва ускуналарини сақлаш ҳамда уларни эксплуатация қилиш харажатлари; б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари;
- б) ишлаб чиқарига доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;
- в) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкни суғурталаш харажатлари;
- г) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
- д) ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага олиш харажатлари
- е) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар;
- ж) умумишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Қурилиш ташкилотларида умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимоти - Ҳисобот ойи мобойнида 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари»
- счётининг дебетида ва мос равишдаги бошқа счётларнинг кредитида номлари юқорида зикр этилган харажат моддалари бўйича маълумотлар жамланади. Ой охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган харажатлар қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатида келтирилган тартибга мувофиқ асосий ишлаб чиқариш (2010 счёт) ва ёрдамчи ишлаб чиқариш (2310 счёт) харажатларига олиб борилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш тартибини уларнинг алоҳида моддалари, чунончи, қурилиш машиналари ва ускуналарини сақлаш ҳамда уларни эксплуатация қилиш харажатлари, ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари мисолида 2-бобда кўриб чиққан эдик. Худди шунга ўхшаш ёки қабул қилинган бошқа тартибларга кўра умумишлаб чиқариш харажатларининг қолган моддалари ҳам мос равишдаги қурилиш объектлари ўртасида тақсимланиши лозим.
- Умумишлаб чиқариш харажатлари ва улар тақсимотининг аналитик ҳисоби умумишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари бўйича 10-с журнал-ордерда алоҳида моддалари бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |